Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда Chery бренди автомобилларининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирнинг кириш қисмидан кейин, Ўзбекистон бозори учун янги бўлган моделлар тақдим этилди, сўнгра барча хоҳловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш имконига эга бўлди.

Иштирокчиларнинг эътиборига учта модель тақдим этилди - Tiggo 7 Pro, Tiggo 8 Pro ва Tiggo 8 Pro Мах, уларнинг ишлаб чиқарилиши Жиззах вилоятида жойлашган АDМ-Жиззах заводида ташкил этилган. Лойиҳани маҳаллий Roodell компанияси амалга оширади.

Chery Automobile Cо 1997 йилда Хитойда ташкил этилган. Компания автомобилларни 80 дан ортиқ мамлакат ва минтақага экспорт қилади, Хитойдан ташқарида 10 та завод, 1500 дан ортиқ чет эл дилерлик марказлари ва хизмат кўрсатиш марказларига эга. Сўнгги 18 йилдан буён Chery енгил автомобиллар экспорти бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда

Эътиборли жиҳати, АДМ Жиззах заводида йиғиладиган Chery 8 Pro Max автомобили учун 7 йил ёки 200 000 километр кафолат берилади. Бу Ўзбекистон бозори учун энг катта кафолат муддати ҳисобланади. Chery Tiggo 8 Pro ва Chery Tiggo 7 Pro автомобиллари учун кафолат муддати 5 йил ёки 150 000 километрни ташкил этади.

Chery автомобиллари ўзбекистонлик харидорлар учун қуйидаги нархларда таклиф этилмоқда:

Tiggo 7 Pro

Кафолат муддати 5 йил ёки 150 000 км

- Luxury 299 900 000

- Premium 331 900 000

Tiggo 8 Pro

Кафолат муддати 5 йил ёки 150 000 км

- Comfort 356 900 000

- Luxury 396 900 000

Tiggo 8 Pro Мах

Кафолат муддати 7 йил ёки 200 000 км

- Premium 466 900 000

Chery автомобиллари қуйидаги савдо марказларида тақдим этилади:

  • Chery Tiggo 7 Pro — Самарқанд Дарвоза;
  • Chery Tiggo 8 Pro — Самарқанд Дарвоза;
  • Chery Tiggo 8 Pro Max — Compass Mall.
Chery автосалони ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 га қадар ишлайди. Бепул тест-драйвга ёзилиш учун +998 71 276 55 55 рақамга қўнғироқ қилиш ёки Telegram-бот орқали ёзиш таклиф этилади.

Автомобильларга оид янада батафсил маълумотлар билан Chery’нинг расмий сайти  орқали танишиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди