Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 октябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,56 сўмга кўтарилиб, 11 069,83 сўмни ташкил қилди. Евро 91,40 сўмга тушиб, 10 745,48 сўм бўлди. Рубль 2,17 сўмга пастлаб, 178,04 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлаб, 11 051,27 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди.