Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Оҳангарон тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Оҳангарон Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи»да тиббиёт оғаси вазифасида ишловчи Ж.Р. фуқаро Ш.ни 2 минг доллар эвазига ушбу интернетга ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради