Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиянинг «Рома» клуби ноябрь ойида Японияга сафар қилишини маълум қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Римликлар Японияда EuroJapan Cup турнирида иштирок этади. Жозе Моуриньо жамоаси 22 ноябрь куни Японияга учиб кетади.

Осиёдаги биринчи ўйин 25 ноябрь куни «Toyota» стадионида «Нагоя Грампус» клубига қарши бўлиб ўтади.

Конференциялар Лигасининг амалдаги ғолиби иккинчи ўйинини 28 ноябрь куни Токиодаги миллий стадионда «Йокогама Ф.Маринос»га қарши ўтказади.

Ушбу мусобақа ҳақида «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шогирдларимни ноябрь ойида Японияда ўтказиладиган EuroJapan Cup га олиб боришимдан мамнунман.

Ж-Лигасининг икки машҳур ва кучли вакиллари «Нагоя Грампус» ва «Йокогама Ф.Маринос»га қарши бўладиган ўйинларни интиқлик билан кутяпман.

Японияга аввалги ташрифларимдан ёрқин хотиралар қолган ва у ердаги мухлислар футболни қандай яхши кўришини биламан. Шунинг учун яна бир бор мамлакатга ташриф буюриш ёқимли. Футболчиларим учун ҳам ажойиб мухлислар олдида кучли рақибларини синаб олиши учун яхши имконият бўлади.

Ушбу икки учрашув 2004 йилнинг ёзида мавсумолди йиғинлардаги «Токио» билан ўйиндан кейин деярли 20 йил ичидаги илк ташрифимга сабаб бўлади.

Жозе Моуриньо, «Рома» бош мураббийи

Мусобақага 100 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюриши кутилмоқда: «Toyota» стадиони сиғими 42 минг мухлисга мўлжалланган, мамлакат миллий стадиони эса 68 минг томошабинни сиғдира олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди