Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Acıbadem Онкология Консилиуми саратон ташхиси қўйилган беморларни даволашнинг турли усулларини кўриб чиқади ва таклиф қилади. Саратон босқичига, ўсимтанинг хусусиятларига, шунингдек, сизнинг эҳтиёжларингиз ва кутишларингизга қараб, Acıbadem онкологлар жамоаси сиз учун энг мақбул даволаш режасини тузади.

Саратоннинг кўплаб турларини тўлиқ даволаш учун тиббий, радиация ва жарроҳлик асосидаги муолажанинг учта асосий йўналиши талаб қилинади. Тиббий онкология — бу саратон ҳужайраларини йўқ қилиш учун самарали дори воситаларидан фойдаланиш ҳисобланади. Кимётерапия тиббий онкологиянинг энг машҳур шаклидир. Бундан ташқари, иммунотерапия ва қон саратони кўриниши ва ўсимта турларига қаратилган CAR T—ҳужайралари терапияси саратон касаллигига чалинган беморларга умид бахш этади.

Acıbadem’да бизнинг тиббий онкологларимиз янги даволаш усулларини тадқиқ этиш ва ишлаб чиқишда етакчи ўринни эгаллайди. Acıbadem онколог-шифокорлари фақат бирламчи ва метастазловчи ўсимталарни текшириш, ташхислаш ва даволаш билан шуғулланади. Acıbadem’даги тиббий онкологларимиз ўз мутахассислиги ва билимларини ошириб борадилар. Мутахассисларимизнинг тиббий онкология соҳасидаги тажрибаси тенгсиздир.

Тўғри ичак саратони ҳикояси

Бемор — тажрибали педагог, 50 ёшда, оилали, уч нафар ажойиб қизлари бор. Тўсатдан, ёзги таътил олдидан у ўзини ёмон ҳис қилди ва ахлатида қонни пайқади. У бир неча йил олдин бавосил (геморрой) билан оғриган, шунинг учун муаммо айнан шунда деб ўйлади.

Унинг таъкидлашича: «Аҳволим ёмонлашганида, умумий жарроҳ қабулига ёзилдим, у менга биопция муолажасини буюрди. Натижада ўсимта, тўғри ичак саратони аниқланди. Мен кимётерапия муолажасидан ўтдим ва операцияга тайёргарлик кўрардим. Бироқ сканерлаш саратоннинг муолажаларга нисбатан реакциясини аниқламади. Шифокорлар мени тинчлантиришга уринишар, аммо бошқа иложим йўқлигини айтишарди».

Туркия томон шифобахш саёҳат

Бизнинг беморимиз ундаги тўғри ичак саратонининг 4-босқичини даволаш имкониятлари чекланганлигини билар эди. Бир қариндоши Туркияга саёҳат қилишни таклиф қилди, чунки у Acıbadem шифохонасида «сиам» эгизакларини ажратиш бўйича 27 соатлик муваффақиятли операция ҳақида эшитган эди. Энди улар мустақил равишда яшаётганлари ва ҳаракатланаётганларидан буткул мамнунлар. Бемор, агар шифохона ва шифокорлар буни уддасидан чиққан эканлар, унинг ректал онкологияси билан ҳам яна бир бор мўъжиза яратишлари мумкин деб ҳисобларди.

Бемор ва унинг рафиқаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида таниқли онколог профессор Озлем Эр билан учрашди. Батафсил текширувдан сўнг профессор Эр тўғри ичак саратони ва ўпка метастазларини аниқлайдиган PET-сканерлашни буюрди.

Профессор Озлем Эр

Профессор Озлем Эр

Тиббий онколог, радиация онкологи, колоректал жарроҳ, пулмонолог ва патологоанатомни ўз ичига олган ўсимталар бўйича Acıbadem комиссияси ўсимтани баҳолади. Даволашни нур терапияси ва кимётерапия билан бошлашди. Радиация ректал ўсимтани сезиларли даражада кичрайтирди. Натижалар ажойиб эди. Кейин у кимётерапияни бошлади ва 12 та курсдан ўтди. Профессор Озлем Эр буни катта муваффақият деб ҳисоблади ва ректал ўсимтани жарроҳлик йўли билан олиб ташлашга қарор қилди. Яна бир кимётерапия курсини ўз ичига олган ушбу комплексли даволаниш охирида тест натижалари саратон касаллигининг ортиқ мавжуд эмаслигини кўрсатди.

«Бугун мени кўраётган инсонлар бир пайтлар шундай касал бўлганимга ишона олишмайди. Мен ва оилам ҳаётимни сақлаб қолгани учун Acıbadem’дан миннатдормиз», — дейди бемор.

Acıbadem саратон касаллиги устидан ғалаба қозониш учун тиббий онкология, радиация онкологияси ва жарроҳлик онкологиясининг кучидан биргаликда фойдаланадиган ноёб саратон даволаш марказларидан биридир. Батафсилроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, Acıbadem маълумот офисларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Туркиядаги Acıbadem шифохоналарида даволанишга оид барча қизиқтирган саволлар бўйича Acıbadem’нинг Тошкент ва Самарқанддаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:

Тошкентдаги ваколатхонамизнинг манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли мавзеси, 19-уй.

Телефон: +998 95 144 54 45

Самарқанддаги ваколатхонамизнинг манзили: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек 140.

Телефон: +998 66 234 41 71

Расмий сайт орқали барча керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru

Шунингдек, қўшимча маълумотларни олиш учун, ҳамда тажрибали ва юқори малакали шифокорларнинг қабулига ёзилиш учун Acıbadem расмий Telegram ва Instagram саҳифаларига аъзо бўлишингиз мумкин:

Telegram: @acibadem_turkey

Instagram: @acibadem.руссиан

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар