Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Дунёга машҳур режиссёр Жеймс Кемерон «Аватар» фильми тўртинчи қисмининг суратга олиш ишлари бошланганини маълум қилди. Кинокартина анонси ўтган ҳафта охирида D23 Expo конвенциясида бўлиб ўтди.

Фото: «Film.ru»

Фото: «Film.ru»

Кемерон тадбирда иштирок этмади, у видеоалоқа орқали фильм мухлисларига мурожаат қилди. Шунингдек, режиссёр «Аватар» фильмининг иккинчи ва учинчи қисмларида суратга олиш ишлари параллел равишда олиб борилганини, шу сабабли визуал жиҳатдан энг мураккаб саҳналар олдиндан суратга олинганини таъкидлади.

«Аватар 4» фильми 2026 йилда катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Кинокартинанинг бешта қисми суратга олиниши режалаштирилган, уларнинг охиргиси 2028 йилда намойиш этилади. «Аватар: Сув йўли» фильмининг премьераси 2022 йилнинг 16 декабрда бўлиб ўтади.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар