Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

3 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан «отасини сотгани» билан машҳурликка эришган Павлик Морозовнинг ўлдирилиши, Ленинга суиқасд уюштирган Фанни Каплан ва Швецияда машиналарнинг ўнг томонлама ҳаракатланишга ўтишига оид фактлар ўрин олган.

Чекистларнинг қўғирчоғи: Павлик Морозов нима учун курашган эди?

Бундан роппа-роса 90 йил олдин камида икки маротаба сиёсий пропаганда қурбонига айланган, синфий кураш учун жонини берган «пионер қаҳрамон»дан «отасини ушлаб берган сотқин» номига қадар йўлни босиб ўтган Павел Морозов ўлдирилган эди. Сўнгги йилларда Павликнинг шахсияти ҳақида турли афсоналар пайдо бўлган, барчаси қандай рўй бергани ҳақида ишончли маълумотлар йўқ. Морозовнинг отасини аслида ким сотгани ва ўсмирни ўрмонда ким ўлдиргани, пионернинг чекистларга қандай боғлиқлиги бўлгани ҳақида қуйида маълумот берамиз.

Бўлажак пионер-қаҳрамон 1918 йили Уралда туғилган. Павликнинг отаси ўғли туғилганидан кейин оиласини ташлаб кетган, шу сабабли улар ўртасида ҳеч қандай муносабат бўлмаган. Кичик Морозов онаси ва укаларини боқиш учун ҳам ўқиб, ҳам ишлаган. Бундан ташқари, айнан у Тоболск губерниясидаги Герасимовка қишлоғида биринчи пионерлар отрядини ташкиллаштирган деб ҳисобланади.

Рассом Никита Чебаковнинг «Павлик Морозов» картинаси (1952 йил)

Рассом Никита Чебаковнинг «Павлик Морозов» картинаси (1952 йил)
Фото: «РИА Новости»

Расмий версияга кўра, 1932 йилнинг сентябрида — «қулоқлаштириш»га қарши курашнинг авж палласида 12 ёшли Павел ўша вақтда Халқ депутатлари қишлоқ кенгаши («сельсовет») раиси бўлган ва «қулоқ»ларга сохта маълумотномаларни сотиб келган ўз отаси Трофим Морозовни судга топширган.

Шунингдек, у қулоқлар солиқдан қочишига ёрдам берган, давлатга топширилиши керак бўлган нонни яширган. «Бошқаларга қулоқларни ҳимоя қилиш борасида дарс бўлиши учун отамни қаттиқ жавобгарликка тортишингизни сўрайман», — дейди ўсмир судда.

Натижада катта Морозов ўғлининг кўрсатмаси асосида 10 йилга озодликдан маҳрум этилади. Бироқ пионер бу билан тўхтаб қолмаган: кейинроқ у қўшнисиникига яширилган нон ҳақида айтиб берган, шунингдек, холасининг эрини давлат донини ўғирлашда айблаб, ғалланинг бир қисми 80 ёшли бобоси — Сергей Морозовнинг уйига яширилганини маълум қилган.

Орадан бир йил ўтгач, Павлик ва унинг укаси ўрмонга мева тергани борганида сўйиб кетилган. Буни ўсмирнинг хиёнатини кечира олмаган ота томондан қариндошлари амалга оширган.

«2 сентябрь куни Тавдага кетдим, 3 сентябрда эса Павел ва Фёдор ўрмонга мева тергани борган. Ойнинг бешинчи санасида келиб, улар ўрмондан қайтмаганидан хабар топдим. Хавотирга тушиб, милицияга мурожаат қилдим ва у халқни тўплаб, ўрмонга болаларимни қидиргани отланди. Кўп ўтмай улар пичоқланган ҳолда топилди. 11 ёшли ўртанча ўғлим Алексей 3 сентябрь куни Данил ўрмондан югуриб келаётгани ва унинг ортидан итимиз чопаётганини кўрганини айтиб берганди. Алексей ундан Павел ва Фёдорни кўрмадингми деб сўраганида, Данил ҳеч нима жавоб бермасдан, кулиб ўтиб кетган», — дейди ўлдирилган болаларнинг онаси.

Павлик Морозовнинг ўлдирилиши иши бўйича тўрт киши судланган — марҳумларнинг бобоси ва бувиси, шунингдек, амакиваччаси Данил ҳамда унинг амакиси Арсений Кулуканов. Тергов жараёнида Морозов бобонинг уйидаги иконалар ортига яширилган қон доғлари бор пичоқ топилган.

Данил Морозов қотилликни бевосита ижро этган шахс деб топилган ва совет ҳукуматининг душмани сифатида қатл этилган. Кулуканов ҳам шерик сифатида отишга ҳукм қилинган, содир бўлган қотиллик вақтида болани ушлаб турган кекса Ксения ва Сергей Морозовлар ҳибсга олинган бўлиб, кўп ўтмай улар қамоқхонада вафот этган. Айбланувчилардан фақат бир киши — Павликнинг яна бир амакиси Арсений Силин тўлиқ оқланган.

Кенг тарқалган версияларга кўра, судланган Трофим Морозов қамоқ муддатининг охирига қадар ўтирмаган — у уч йилдан сўнг лагердан қайтиб келган. Тарихчиларнинг ҳисоблашича, бунга унинг Беломор-Болтиқ каналининг қурилишидаги иштироки сабаб бўлган ва у уйига қилган меҳнати учун орден билан қайтган. Умуман олганда буни тасдиқлайдиган расмий маълумот йўқ.

Ҳукумат СССР парчалангунга қадар Павлик Морозов тарихини халқ учун фидойи инсон сифатида пропаганда қилишни давом этган: коммунизмни қуриш учун салмоқли ҳисса қўшган ва бунинг учун ўз жонидан айрилган пионер. Болакай халқ қаҳрамонига айлантирилган.

«Биз сенга гўшт тайёрлаб қўйдик, энди сен уни е!»

Қайта қуриш даври бошланди, у билан пионер-қаҳрамон тарихига ҳам янгича қараш пайдо бўлди. Ўшанда болакайнинг ҳақиқий биографияси, Морозовлар оиласидаги мураккаб муносабатлар ошкор бўлди. Масалан, Павликнинг бобоси жандарм, бувиси эса от ўғриси бўлган: улар қамоқхонада бир-бири билан танишиб қолган.

Павликнинг отаси Трофим Морозов жуда кўп ичган, саёқ юрган, аёлига хиёнат қилиб келган ва натижада уни тўртта бола билан ташлаб, қўшни аёл — Антонина Амосованикига кўчиб ўтган. Павелнинг ўқитувчиси Людмила Исакованинг хотирлашича, ота уйидан чиқиб кетгунга қадар хотини ва фарзандларини мунтазам калтаклаб келган. Пуни Павелнинг укаси Алексей ҳам тасдиқлаган: унинг сўзларига кўра, ота «фақат ароқни яхши кўрган, хотини ва ўғилларини кўрарга кўзи бўлмаган».

Павликнинг бобоси ҳам келини ва набираларини хушламаган, аёлни битта хўжаликда эмас, алоҳида яшашни хоҳлагани учун айблаб келган.

Глазов шаҳрида Павлик Морозовга атаб ўрнатилган ҳайкал

Глазов шаҳрида Павлик Морозовга атаб ўрнатилган ҳайкал
Фото: Wikimedia

«Бобом билан бувим учун биз бегонага айланган эдик. Бизни ҳеч нарса билан меҳмон қилмас, хушламас эди. Ўзларининг набираси Данилни мактабга ҳам юбормасди. ‘Савод керак эмас сенга, хўжайин бўласан, Татьянанинг итваччалари эса хизматингни қилади’, дерди», — эслайди Алексей. Павликни эса амакиваччаси ва бувиси «жирканч коммунист» деб атаб, онаси ва унинг «терисини шилиб олиш» билан қўрқитиб келган.

Органлар катта Морозовга қарши мансаб ваколатларини суиистеъмолга қилгани юзасидан иш қўзғатганида собиқ рафиқаси ўз кўрсатмасида эрининг барча кирдикорларини очиб ташлагани ажабланарли эмас. Бунинг натижасида эрнинг бошқа қариндошларига ҳам зарар етган. Айрим тарихчиларнинг ҳисоблашича, Павлик шунчаки судда онасининг кўрсатмаларини тасдиқлаган холос.

Павликнинг отаси ҳақидаги «қулоқлар билан ишлаши» ва «яширин инқилобни амалга оширмоқчилиги» ҳақидаги кўрсатмаси бўйича тергов органлари ҳеч нарса топа олмаган.

Аниқланишича, Павликнинг хатти-ҳаракатида сиёсий мақсад бўлмаган — у шунчаки онасини қўллаб-қувватлаган. Бунинг учун бола ўз жонидан айрилган, бобоси ва бувиси келинидан қасд олиш учун унинг энг оғриқли жойи — фарзандларидан жудо қилган.

Болалар ваҳшийларча ўлдирилган: Павелнинг қорин ва юрагига пичоқ санчилган, қочишга уринган укаси Фёдорнинг бошига таёқ билан уришиб, сўнг қорнига пичоқ тиқишган.

Бундан ташқари, қотиллар қилган ишини яширишга ҳам уринмаган. Павелнинг онаси Татьяна Морозованинг эслашича, болаларнинг жасадлари қишлоққа олиб келинганида собиқ эрининг онаси ва марҳумларнинг туғишган бувиси Ксения Морозова кулиб шундай деган: «Татьяна, биз сенга гўшт тайёрлаб қўйдик, энди сен уни е!».

Павлик ўзи ҳаётда бўлганми?

Совет Иттифоқи парчалангач, 1932 йилнинг кузида содир бўлган воқеанинг яна бир версияси юзага келган — Павлик Морозов шахсининг ростдан ҳам бўлган ёки бўлмагани. Гап шундаки, Герасимовка қишлоғидаги боланинг қариндошлари унинг туғилгани ва ўлгани ҳақида бир-бирига зид маълумотларни тақдим этган, архивларда уларнинг кўрсатмаларига оид 12 хил вариант сақланади.

Фото: Russian7

Павликнинг ростдан ҳам бўлганини ўз вақтида фақат унинг ўқитувчиси Людмила Исакова тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, болакай бирор-бир сиёсий мақсадни кўзламаган: уни асосан қийин аҳволдаги онаси ва қариндошларининг уларни хўрлашлари қийнаб келган. Айнан шу унинг судда кўрсатма беришига туртки бўлган.

Ўша вақтда бола чекистлар қўлидаги қўғирчоқ бўлгани ҳақида ҳам версия пайдо бўлган. Улардан бирига кўра, Морозов онасининг топшириғига кўра отасини сотган, шундан сўнг эса БДСБ (ОПГУ) жосуси томонидан оммавий репрессияни пайдо қилиб, қулоқларни йўқотиш мақсадида ўлдирилган.

Павлик Морозовнинг тарихи шундоқ ҳам қийин кечаётган коллективлаштириш шароитида фойда бермаган. Бундан ташқари, пионерлар ташкилоти мамлакатда парчалана бошлаган. Халқнинг қизиқишини уйғотиш учун қаҳрамон ва афсоналар керак эди, Морозов эса улардан бирига айланган.

Яна шундай маълумотлар борки, Павликнинг пионерлар ташкилотига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган — ўсмирнинг айрим тенгдошларини сўзларига кўра, у қишлоқда Павликнинг ўлимидан сўнг пайдо бўлган, портретидаги галстук эса кейинчалик чизиб қўйилган.

Морозовнинг ўқитувчисини сўзларига кўра, у ростдан ҳам ўқишга берилиб кетган бола бўлган. «Айримлар тасаввурида Павлик пионерларнинг тоза формасини кийиб олган тарғиботчидек кўриниши мумкин. Қашшоқлиги сабаб у бундай формани кўрмаган ҳам», — дея эслайди у.

Қотиллик факти бўйича тергов гумонланувчиларнинг айбини тўлиқ исботлаган: Павликни ростдан ҳам унинг қариндошлари ўлдирган.

1997 йилда Тавдинс тумани администрацияси Данил Морозов ва Арсений Кулукановнинг қариндошлари ташаббуси билан Бош прокуратурага мурожаат қилган, бироқ ҳеч қандай ижобий натижага эришилмаган. Павелнинг қариндошларини отишга ҳукм қилган Урал вилояти судининг қарорини қайта кўриб чиқиш рад этилган. Бош прокуратура Морозовлар сиёсий сабабларга кўра реабилитация қилинмайди, чунки иш фақат жиноий хусусиятга эга, деган хулосага келган. Мазкур хулоса ҳали ҳам Олий суд томонидан қўллаб-қувватланади.

Нима учун Швеция йўллари жаҳонда энг хавфсиз? Нега Хелсинкидаги ЙТҲларда ҳеч ким ўлмайди? Нега Ослода ҳайдовчилар пиёдаларни босиб кетмайди?

Швецияда автомобилларнинг ўнг томонлама ҳаракатга ўтиши

Швецияда 1967 йил 3 сентябрдан бошлаб автомобиллар ўнг томонлама ҳаракатланишни бошлаган бўлиб, бу кун «Ҳ куни» деб ҳам аталади. Бу ерда «Ҳ» ҳарфи шветчада Ҳогертрафик маъносида бўлиб, «ўнг томондан ҳаракатланиш» дегани.

Фото: «Istorik.net»

Швеция қироли Карл XII томонидан 1718 йилнинг 10 февралида ўнг томонлама ҳаракати расман жорий этилган, бироқ 1734 йилнинг 12 декабрида ушбу қарор бекор қилинган, 1868 йилнинг 24 майида эса қонун билан ўнг ва чап томон ҳаракатини ажратиш имкони бўлмаган, чунки ўша вақтларда йўлларда тирбандликлар кузатилмаган (от аравалар бемалол айланиб олиш учун имкони топа билган).

ХХ аср ўрталарига Швеция Европа қитъасида чап томонлама ҳаракатланишдан фойдаланадиган ягона давлатга айланган. Қўшни Скандинавия давлатлари (Дания ва Норвегия), шунингдек, Финляндияда ўнг томонлама ҳаракатланиш жорий этилган, бу эса чегарани кесиб ўтишга кўплаб ноқулайликларни юзага келтирган. Бундан ташқари, мамлакатда фойдаланиладиган автомобилларнинг катта қисми (ҳатто Швецияда ишлаб чиқарилганларида ҳам) руль чап тарафда бўлган: аввалига америкаликлар бундай кичик бозор учун алоҳида машина чиқаришни истамаган.

Қатор экспертлар ўнг томонлама ҳаракатланиш йўллардаги авариялар сонининг камайишига олиб келади деб ҳисоблаган. Хусусан, ўнг томондан ҳаракатда рулнинг чап тарафда жойлашиши ҳайдовчига ҳаракат йўналишини яхшироқ кўриш имконини беради ва бу тўғридан-тўғри тўқнашувларнинг олдини олишга хизмат қилиши керак. Шунингдек, бу Швециянинг Норвегия ва Финляндия билан чегарасида ноқулайликларга барҳам бериши кўзда тутилган.

1955 йилда ўтказилган референдумда ҳаракат томонини ўзгартиришга иштирокчиларнинг 85 фоизи қарши чиққан. Шунга қарамай, 1963 йилда Швеция парламенти Ўнг томонлама ҳаракатланиш ўтиш бўйича давлат комиссиясини шакллантирган ва унга ўтишни таъминлашда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юкланган. Ўтишнинг дастлабки вақтларида тезликка махсус чеклов қўйилган.

Улкан ишлар амалга оширилган: янги йўл белгилари ва йўнинг нариги тарафида светофорлар ўрнатиш керак эди, кўплаб чорраҳаларни қайта кўриб чиқиш, бир томонлама ҳаракат таъминланган кўчаларда автобус бекатларини ўзгартириш, барча автомобилларнинг фараларини мослаштириш лозим бўлган. Янги фараларга «1967 йил 3 сентябрдан кўчириб ташлансин», деган ёрлиқ ёпиштирилган.

«Ҳ куни» 1967 йилнинг 3 сентябри, якшанба соат 05:00 га режалаштирилган. Ушбу кунда тунги соат 01:00 дан 06:00 гача шахсий транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган. Йирик шаҳарларда тақиқ вақти узайтирилган: масалан, Стокгольмда — шанба куни соат 10:00 дан якшанба 15:00 гача. Бу вақт давомида ишчилар ўнг тарафга ўрнатилган светофорларни ёққан, умумевропа йўл белгиларига ёпилган ғилофларни олиб ташлаган. Ишчилар етишмаслиги сабаб аскарлар ҳам жалб этилган.

Ўтиш даври

Умуман олганда ўтиш даври тинч бўлган. Дастлабки икки кун давомида ўлим билан якунланган бирорта ЙТҲ қайд этилмаган. «Ҳ куни»нинг биринчи ойида авариялар сони сезиларли даражада камайган. Бироқ йўллардаги аварияларнинг камайганини ҳаракатланиш йўналишининг ўзгартирилиши билан боғлаш қийин: янги қоидаларга ўрганган ҳайдовчилар эътиборни сусайтирган ва ЙТҲлар сони яна орта бошлаган.

Фото: «Auto.onliner.by»

Фото: «Auto.onliner.by»

Фото: «Auto.onliner.by»

Бундан 104 йил олдин Ленин оғир яраланган эди. Суиқасдда Фанни Каплан исмли аёл айбланиб, тез орада отиб ташланган. Ленинни аслида ҳам у отганмиди?

Фактлар худди маълумдек. 1918 йилнинг 30 август куни Москвадаги Михелсон заводида уюштирилган митингда Ленин чиқиш қилади ва унга суиқасд қилинади. Воқеа жойида Фанни Каплан қўлга олинади. У Ленинни отганини тан олиб, ҳеч бир партияга аъзо эмаслигини ва ҳеч кимга боғлиқлиги йўқлигини маълум қилган. Қуролни қаердан олганини эса айтишни истамаган.

Каплан ўзи ким эди?

Фанни Капланнинг асл исми Фейга Хаимовна Ройтблат. 16-ёшида у анархистларга қўшилиб қолган. Киевда теракт ташкиллаштирилган, бироқ Киев генерал-губернатори учун мўлжалланган қўлбола портловчи қурилма у бошқа террорчи билан яшаган меҳмонхона номерида портлаб кетган. Каплан оғир яраланган ва кўриш қобилиятини қисман йўқотган. Мазкур воқеадан сўнг у ҳибсга олинган 1907 йилнинг январида ҳарбий суд уни ўлим жазосига ҳукм этган. Бироқ Каплан вояга етмаган бўлгани сабаб ўлим жазоси умрбод сургунга алмаштирилган. Актау қамоқхонасига у кўчишга мойиллиги бор ўта хавфли террорчи сифатида кишанларда олиб борилган. Каплан Февраль инқилобида озодликка чиққан.

Фото: Wikimedia Commons

1918 йилнинг августида Кремлдаги сўроқларда ҳеч нарса аниқланмаган, Каплан отиб ташланган ва унинг жасади темир бочка ичида ёқиб юборилган. Шундан кейин унинг аслида тирик экани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлаган: Ленин уни афв этиш бўйича шахсан буйруқ берганмиш. 1930 йилларда куни Бутиркада, Соловка, Колима ва бошқа лагерларда кўришган. Буларнинг барчаси афсона холос. Кремлнинг собиқ коменданти, Болтиқ денгизи матроси Малковнинг хотираларда қайд этилишича, у латвиялик мерганлар билан шахсан Фанни Капланни отган. Шовқин овозини эшитиб, ўша вақтда Кремлда яшаган пролетариат шоир Демян Бедний ҳам югуриб келган ва ўлим жазосининг ижро этилишига гувоҳ бўлишга розилик билдирган. Шунингдек, РСФСР Халқ Комиссарлари Совети ҳузуридаги аксилинқилоб ва саботажга қарши кураш бўйича Бутунроссия фавқулодда комиссиясининг отишга ҳукм қилинган 90 кишининг исм-фамилияси рўйхатидаги 33-рақам остида қуйидагича ёзилган: «Каплан ўртоқ Ленинга суиқасд уюштиргани учун...».

Ўқлар, гилзалар, суиқасд гувоҳлари

Суиқасд амалга оширилган заҳоти Ленинни Каплан отмагани, фитначилар кўпчиликни ташкил этгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган. Йилларда давомида турли версиялар юзага келган: Ленинга суиқасдни Фанни Каплан билан алоқада бўлган унинг укаси Дмитрий Улянов ташкиллаштирилган…

Мазкур миш-мишлар жиддий тергов ишлари олиб борилмагани билан боғланади. Умуман олганда иш бўйича 17 нафар гувоҳ сўроқ қилинган, бироқ уларнинг барчаси, жумладан Лениннинг ҳайдовчиси бўлган Гиля ҳам ўз кўрсатмаларида чалкашликларга йўл қўйган. Кимдир уч маротаба ўқ овозини эшитганини айтган бўлса, бошқаси тўрт маротаба деган. Гувоҳлардан бири Каплан тўғридан-тўғри ўқ узди дея таъкидлаган бўлса, бошқаси бир болакай ортига яширинганди деган, яна бири эса доҳийдан 15—20 қадам узоқ бўлганини айтган.

Ўқ узилган «Браунинг» пистолети топилмаган. «Известия» газетаси орқали эълон беришга ҳам тўғри келган. Шундан сўнг Кузнецов исмли ишчи бир пистолетни олиб келиб, уни отишма жойидан топиб олганини билдирган. Пистолет еттита патронга мўлжалланган, магазинида эса тўртта ўқ бўлган, суиқасд жойидан эса тўртта гилза топилган. Жами — саккизта. Демак, яна кимдир ўқ узган?

Жумбоқ осонликча ечилган: магазинда еттита патрон бўлган, яна биттаси — кейин қўйилган. Тергов буни тезда ҳал этган. Лениннинг танасидан чиқариб олинган ўқ «Браунинг» ўқини калибридан фарқ қилиши ҳеч нарса билан исботланмаган. Бундан ташқари, 1990 йилларда ўтказилган баллистик экспертиза Лениннинг танасидан олинган ўқ айнан шу пистолетдан отилганини кўрсатган. Кўпчилик таъкидлаганидек, ўқ заҳарланган бўлмаган.

«Ленин 1918 йилда» фильмидан кадр

Маълумотларга кўра, Капланнинг кўриш қобилияти ростдан ёмон бўлган. Аммо у яқиндан туриб ўт очгани сабаб, адашиши қийин эди. Бундан ташқари, у қуролдан фойдаланишни яхши билган. 1906 йилда ҳам полиция уни револвер билан ҳибсга олган. Капланнинг эҳтимолий шериклари бўлгани ҳақида ҳам турфа версиялар мавжуд. Аввалига митингдан кейин Ленин билан гаплашиб, уни машина олдида тутиб қолган Павловск шифохонаси назоратчиси Попова гумонланган. У ҳам яраланган — Ленининг ҳайдовчиси томонидан. Бироқ Попова ҳеч қандай алоқаси бўлганига боис қўйиб юборилган. Капланнинг ҳибсга олинган инглиз элчиси Локкарт билан ҳам алоқаси бўлгани айтилган, бироқ аммо бу ҳам исботланмаган.

«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди