Ўзбекистон ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар ўртасида 19 июнь куни «Заковат» турнирига старт берилди.
Турнирнинг 1/8 финалигача ўйинлар савол-жавоб шаклида, ярим финалдан бошлаб эса ўйинлар брейн ринг форматида бўлиб ўтади.
Ҳар иккала жуфтлик навбати билан ўйин столларига таклиф этилади. Жамоалар ҳар бирида 10 тадан савол ўйналадиган иккита ўйин ўтказади (10 савол ўйнаб бўлинганида жамоаларнинг натижаси тенг келиб қолса, қўшимча саволларга ўтилади).
Иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонган жамоа финалга йўл олади. Иккита ўйиндан сўнг, умумий 1:1 ҳисоби қайд этиладиган бўлса, жамоалар учинчи ўйинда ҳам иштирок этади ва ушбу ўйинда кўпроқ саволга жавоб топган жамоа финалга йўл олади.
Ярим финалда мағлуб бўлган икки жамоа учинчи ўрин учун, финалга чиққан икки жамоа эса турнир ғолиблиги учун ўзаро беллашади. Ушбу қарама-қаршиликлардаги ғолиблар ярим финалдаги тартиб бўйича аниқланади.
ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар ўртасида «Заковат» турнири умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этади.
- 1-ўрин учун 100 миллион сўм;
- 2-ўрин учун 60 миллион сўм;
- 3-ўрин учун 30 миллион сўм;
- 4-ўрин учун 10 миллион сўм.
Изоҳ (0)