• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Давлатнинг асосий таянчи ва «қурол»и бўлмиш пропаганда нима ўзи ва уни қандай аниқлаш мумкин?

    XXI аср — ахборот асри. Бугунги кунда ахборот соҳаси энг муҳим соҳалардан бири бўлиб, инсон ҳаётида катта ўрин тутади. Биз кунига минглаб ахборот қабул қиламиз ва ўзимиз ҳам бошқаларга улашамиз. Ахборот орқали инсонни яхши томонга ҳам, ёмон йўлга ҳам йўналтириш мумкин. Ҳозирда ахборот урушлари қуролли урушлардан асло кам ўринни эгалламаяпти. Айнан ёлғон информация орқали кишини манипуляция қилиш, алдаш пропаганда дейилади. Бу инсонни реал воқеаликдан узоқлаштиради. «Қурбон» эса бошқа дунёда яшай бошлайди. Пропаганда асли кимга ва нимага керак? Уни қандай аниқлаш мумкин?

    Пропаганда ўзи нима?

    Пропаганда сўзи лотинча «propago» — «тарқатиш» сўзидан келиб чиққан бўлиб, зарур жамоатчилик фикрини шакллантириш учун воқеа-ҳодиса, факт ва маълумотларни бузиб кўрсатиш, ёлғон ахборот ва миш-миш тарқатиш кабиларни ўз ичига олади. Бу сўз Рим папаси Григорий XV томонидан 1622 йил ташкил қилинган «Congregatio de Propaganda Fide» (Эътиқодни тарғиб қилиш жамоати) ташкилоти номидан олинган.

    Дастлаб фақатгина диний мазмунга эга бўлган пропаганда Биринчи жаҳон уруши даврида ҳақиқий сиёсий технологияга айланади. Антанта ва унинг иттифоқчилари турли пропаганда усуллари ёрдамида аҳолида уруш ва Германияга қарши фикрни шакллантиради. Айнан шу даврда ОАВнинг пропагандадаги роли ҳам белгилаб олинади.

    Биринчи жаҳон урушида Германия қуролли кучлари бош штаби қўмондони бўлган Эрих Люндендорф, ундан сўнг Адолф Гитлер Германиянинг урушдаги мағлубиятига айнан пропаганда сабаб бўлган дея фикр билдирган. Олдинги сабоқдан келиб чиққан ҳолда ва ўзининг шафқатсиз ишларини ниқоблаш учун Адолф Гитлер Германияда ҳатто алоҳида Пропаганда вазирлигини ҳам тузади.

    Фото: «Вконтакте»

    Оддийроқ қилиб айтганда, бу инсоннинг дунёни кўриш манзарасини бошқаришнинг бир шакли, яъни унга ҳақиқий дунёни эмас, пропагандачи истаган оламни кўрсатишдир. Бу орқали эса инсонни пропагандачига керак бўлган иш ва фикрлашга мажбур қилишга ёки керак бўлмаган ишни қилмасликка ундаш — пропаганданинг асосий вазифаси. Пропаганданинг воқеалик ва фактларга нисбатан инсон фикрини шакллантириш технологияси манипуляция ва очиқча алдашга асосланган. Бунда ёлғон уни ҳақиқий кўрсатиш учун керак бўлади.

    Ёлғон ва манипуляцияга нисбатан катта эътибор пропагандани тасодифий суҳбат ёки эркин, осон фикр алмашишдан ажратиб туради. Ундан тижорий реклама, жамоатчилик билан алоқалар, сиёсий кампаниялар, дипломатик музокаралар, ҳуқуқий масалалар ва жамоавий битимлар каби бир қанча соҳаларда фойдаланиш мумкин.

    Пропаганданинг аниқ мақсад(лар)и бўлиб, унга эришиш йўлида фактлар, аргументлар ва бошқа белгилар танланади, кейин улар атайин оммага катта таъсир ўтказадиган тарзда тақдим қилинади. Таъсирни ошириш учун кераксиз фактларни ўтказиб юбориш, воқеаларни бузиб талқин қилиш ёки шунчаки ёлғон гапириш ҳам мумкин. Асосий эътибор жамиятни ишонтиришга қаратилади. Масалан,«олий таълимсиз яхши ҳаёт кечириб бўлмайди» деган ғоя инсоннинг таълим олишига эмас, балки университетларнинг онлайн сотиладиган дипломига талабни ошириш учун пропаганда қилиниши мумкин.

    Пропагандадан ижобий томонлама ҳам фойдаланса бўлади, бироқ кўпинча жамиятга зарарли тарзда қўллангани боис бу атама салбий маънога эга бўлган. Одамлар бошқарув технологиялари ҳақида қанчалик кам маълумотга эга бўлса, уларни алдаш ва бошқариш шунчалик осон бўлади. Агар барча одамлар ҳақиқатни билганида эди, урушлар эртагаёқ тугаши мумкин бўларди.

    Совет пропагандаси плакати. Уларда (АҚШ) — ҳуқуқсизлик, ишсизлик, камбағаллик. Бизда (СССР) — тенг ҳуқуқлилик, озодлик, фаровонлик

    Совет пропагандаси плакати. Уларда (АҚШ) — ҳуқуқсизлик, ишсизлик, камбағаллик. Бизда (СССР) — тенг ҳуқуқлилик, озодлик, фаровонлик
    Фото: Yandex

    Пропаганда ва цензура

    Инсон кислородсиз яшай олмаганидек, пропаганда ҳам цензурасиз ҳеч қандай таъсирга эга бўла олмайди. ОАВ ҳар доим пропаганданинг энг асосий тарқатувчиси бўлиб келган. Фақатгина уларни цензура қилиш орқали ўта таъсирли пропаганда олиб бориш мумкин.

    Масалан, цензура бўлмаса, бирор олигарх ўзининг шахсий телеканали орқали ўз компанияси маҳсулотларини пропаганда қилиши, аммо бошқа бир телеканал эса унинг ёлғонларини фош қилиши мумкин. Ахборот олиш ва тарқатиш эркин бўлган жамиятда унинг таъсири жуда кам бўлади.

    Бугунги кунда пропаганданинг энг катта қуроли бу — телевидение. Унинг асосий қўлловчиси давлат бўлгани боис ҳукумат энг катта аудиторияга эга ОАВ бўлмиш телевидениедан фаол фойдаланади. Қатор авторитар давлатларда фақатгина давлат телеканаллари фаолият кўрсатади.

    Фото: EU vs Disinformation

    ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб пропаганда авторитар давлатларнинг асосий қуролига айланди. Чунки фақатгина авторитар бошқарув шакли давлатда цензура ўрната олади. ХХ асрдаги давлат цензураси ва пропагандасининг энг ёрқин намунаси собиқ СССР давлати эди. Коммунистик пропаганда бошқа давлатлар пропагандасидан юзсизларча алдаши, жамоатчилик эътиборини умуман кераксиз ахборотлар билан чалғитиши, бироқ аҳолини шижоатга тўлдириши билан ажралиб турди. Албатта бунда шафқатсиз репрессияларнинг ҳам ўрни катта бўлганди.

    Ҳозирги дунёда пропаганда асосан авторитар ва демократик бўлмаган давлатларда катта кучга эга. Ҳукуматлар у орқали аҳоли фикрини назоратда ушлашга, иқтисодий ва сиёсий муаммоларни яширишга ҳамда бу билан жамиятнинг норозилик ҳаракатларини кучайтирмасликка уринади.

    Кўплаб ҳукуматлар маълум воқеаликни умуман бошқа томондан кўрсатиш орқали ўз ҳаракатларини оқлашга интилади. Бундай пропаганда технологиясининг катта тўлқинини ҳозирда кўриб турибмиз.

    Фото: EPA

    Пропагандани қандай аниқлаш мумкин?

    Ахборот асрида пропагандани аниқлаш жуда муҳим аҳамият касб этади. Ёлғон устига қурилган пропаганда инсон дунёқарашини бутунлай ўзгартириб юбориши ва уни реалликдан узиб қўйиши мумкин. Қуйида энг кўп қўлланилувчи бир неча пропаганда тури ва уларни қандай қилиб аниқлаш йўли ҳақида тўхталамиз.

    Номдан фойдаланиш

    Ушбу усулда жамиятдаги салбий ном бирор шахс ёки нарса билан боғланади ва уни қоралашга хизмат қилади. Бу усул пропагандачилар ўз фикрини фактлар билан исботлашдан қочганда қўлланади. Улар нимага ишонишларини тушунтириш ва исботлаш ўрнига, рақибни салбий номлар  орқали қоралашга, унинг позициясини камситишга уринади. Масалан сексист, гомофоб, фашист, атеист ва ҳоказо.

    Бундай усулга дуч келганда қуйидаги саволларни бериш керак:— Бу ном ёки ёрлиқ мен учун нимани англатади?

    — Кўриб чиқилаётган масала ёки шахс салбий ном билан қандайдир боғлиқликка эгами? (Масалан, солиқ муаммоси билан гомофобликнинг қандай алоқаси бор?)

    — Агар салбий номни олиб ташласам, ғоя ёки масаланинг мен учун қандай афзалликлари бор?

    Бўёқдор сўзлар

    Ушбу пропаганда усули юқоридаги усулнинг акси бўлиб, бирор ҳаракат ёки шахсни ижобий ном билан атаб, унинг манфаатини қўллашга хизмат қилади. Масалан, бошқа давлатга ҳужум қилган давлат ўз ҳаракатини бўёқдор сўзлар — «фашизмга қарши кураш», «кичик халқларга ёрдам бериш», «миллатчиларни йўқ қилиш» номлари билан атаб, ўз ҳаракатини оқлашга уринади. Ушбу усулни аниқлашнинг оддий йўли матндан бўёқдор сўзларни олиб ташлаганда, қандай мақсад қолишини кўришдир: шунчаки ўша давлатни босиб олиш.

    Фото: Meduza

    Бўёқдор сўзлар деярли ҳар доим реал воқеликка умуман алоқадор бўлмайди ва пропагандачининг ҳаракатларини оқлаш учунгина ўйлаб топилади.

    Эргашиш

    Бу техника жуда осон. Халқ орасида обрўси катта таниқли инсонларни (гарчи улар мавзуни яхши тушунмаса-да) пропаганда кампаниясига қўшиш. Масалан, бирор машҳур санъаткорни сиёсий ёки тижорий пропагандага жалб этиш ортидан унинг мухлислари ҳам санъаткор каби бунга эргашади.

    Бу техникани аниқлаш йўли ҳам осон. Сиз шунчаки ўзингизга «бу санъаткор сиёсат ёхуд маҳсулот ҳақида нимани билади?», «у бу билан нимага эришади?» дея савол беришингиз керак.

    Оқ ёки қора

    Бу техникада ҳар қандай масаланинг фақатгина икки ечими таклиф қилинади. Сиз ё пропагандачи таклифига кўнасиз, ё унга қарши қутбга ўтасиз. Айтайлик, сиз 9 май кунини Ғалаба куни сифатида нишонлашга қаршисиз, демак, сиз фашистсиз!

    Бу усул сизни ноқулай позицияга қўйиш учун икки жавобдан бошқа барча ечимларни рад этади ва сизни пропагандачи истаган жавобни танлашга мажбур қилади. Ваҳоланки, сизда 9 май кунини Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаш танлови ҳам бор аслида.

    Нотўғри боғлов

    Бу усул А дан кейин Б нинг келиши, А ҳар доим Б ни чақириши керак бўлади назариясига асосланади. Яъни:

    — Тошмат урушга қарши фикр билдирди.

    — Исроил давлати ва яҳудий ташкилотлари ҳам урушга қарши фикр билдирди.

    — Тошмат яҳудийпараст хоин!

    Шуни эслаб қолиш керакки, икки ҳодиса ёки маълумотнинг бир-бирига боғлиқлиги бири иккинчисига сабаб бўлган дегани эмас. Нотўғри хулоса чиқаришдан олдин маълумотларни диққат билан ўрганиш муҳим.

    Ушбу пропаганда техникалари энг асосий ва кўп қўлланувчи бўлиб, унинг яна бошқа ўнлаб турлари мавжуд. Пропаганданинг баъзи ижобий томонлари бўлса ҳам, унинг салбий тарафлари анча кўп. Ёлғон ва манипуляцияга асосланган пропаганда инсонни реалликдан узоқлаштириб, уни пропагандачига фойдали, ўзига эса зарарли қарорлар қабул қилишга ундайди. Бу нафақат якка шахс, балки бутун жамият учун ҳам зарарлидир. Ҳозирги ахборот майдонида бундан сақланиш учун ҳар қандай ахборотни бир неча манбадан ўрганиш ва таққослаш, ҳеч қайси ОАВ ёки киши тарқатаётган маълумотни мутлақ ҳақиқат деб қабул қилмаслик талаб этилади. Зеро ҳар қандай пропаганда бир кун келиб ўзининг салбий оқибатларини кўрсатади.

     

    30.04.2022, 13:39   Изоҳ (0)   42081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.