Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Технология олами ҳаётимизни янада қизиқарли қилиб, кўплаб чекловлардан халос бўлишга имкон бермоқда. Эҳтимол, тез орада учар машина, сунъий интеллектга эга суперкомпьютер ва ҳатто телепортерни ҳам кўриб қолармиз.

FingerReader — ўқий оладиган узук

Фото: Stephan Savoia

Фото: Stephan Savoia

Фото: Stephan Savoia

Фото: Stephan Savoia

FingerReader — бу кўришда муаммоси бўлган одамлар учун мўлжалланган қурилма. Агар бирор киши қоғоз ёки электрон оммавий ахборот воситаларидан матнни ўқиши керак бўлса, у бармоғига кийилган гаджетни сатрлар бўйлаб ҳаракатлантиради. Аппарат сўзларни танийди ва уларни овоз чиқариб ўқийди.

Буюртма асосида 3D принтерда тайёрланган витаминлар

Фото: Charbax

Фото: Charbax

Nourished компанияси 3D озиқ-овқат принтерида витаминлар ишлаб чиқаради. Инновацион қўшимчалар дорихонадан тубдан фарқ қилади. Витаминлар таркибида шакар йўқ — бутунлай табиий, вегетариан ингредиэнтлардан, шу жумладан ўтлар, мевалар, экстрактларга асосланган суперфудлардан тайёрланади.

Фото: Charbax

Фото: Charbax

Nourished’нинг асосий хусусияти — ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув. Витаминларга буюртма беришдан олдин бемор соғлиғи ҳақида маълумот бериши керак. Қабул қилинган маълумотларга асосланиб, мутахассислар организмнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган еттита витамин комбинациясидан бирини танлайди.

Рассомлар учун рангларни ўзи белгилайдиган ручка

Фото: monbon.fr

Фото: monbon.fr

Ихтирочилар гўзаллик яратиш билан банд бўлганлар ҳақида ҳам қайғурадилар. Scribble ручкаси объектлар рангини аниқлай олади ва мавжуд палитрадан расм учун энг мос келадиган рангларни танлайди. Бу қурилма «ақлли» сиёҳ технологияси деб аталади ва RGB сканери ёрдамида амалга ошрилади.

Апельсиннинг қайта ишланган пўстидан стакан чоп этадиган шарбат чиқаргич

Фото: Carlo Ratti

Фото: Carlo Ratti

Feel the Peel — мева қобиғини қайта фойдаланиш мумкин бўлган биопластик стаканларга айлантира оладиган ноодатий шарбат чиқариш машинаси. Ихтиро шарбат чиқаргич, 3D-принтер, қуритгич, диспенсер ва экструдер-филаментни бирлаштиради.

Фото: Carlo Ratti

Фото: Carlo Ratti

Машина 1500 дан ортиқ апельсинни сиғдира олади. Ихтиронинг камчилиги — унинг секин ишлаши. Қурилма мижозларнинг катта оқимига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланмаган.

Каноэ-оригами

Фото: MyCanoe

Фото: MyCanoe

MyCanoe — очиқ ҳавода дам олиш ва саёҳат қилиш учун мўлжалланган енгил қайиқнинг янги тури.

Фото: MyCanoe

Фото: MyCanoe

Дастлаб маҳсулот кичик рюкзак кўринишида бўлади. 10 дақиқа ичида у 200 килограммдан ортиқ юкни кўтара оладиган ҳақиқий қайиққа айланади.

Итлар учун овозли таржимон

Фото: phippellis

Фото: phippellis

Итларни яхши кўрадиганлар яна бир ихтиро. No More Woof — бу уй ҳайвонларнинг фикрларини ўқиш ва уларни инсон тилида такрорлаш имконини берувчи технология.

Фото: cannomo

Фото: cannomo

Қурилма ҳайвон реакциялари ва динамикасини кузатиш имконини берувчи қурилмалар тўпламини ўз ичига олади. No More Woof ит номидан «Мен очман», «Мен ўйнашни хоҳлайман», «Мен чарчадим», «Сен кимсан?», «Менга қизиқ» каби бир нечта реакцияларни билдира олади.

Интернет ва алоқасиз ишлайдиган мессенжер

Фото: kickgoods

Фото: kickgoods

Фото: gotenna

Фото: gotenna

GoTenna Mesh қурилмаси бир неча кун, ҳатто ҳафталар давомида уяли алоқа хизматисиз қолишга мажбур бўлган саёҳатчилар томонидан юқори баҳоланди. Ихтиро хабарларни тармоққа уланмасдан goTenna Mesh фойдаланувчиларига юбориш имконини беради. Алоқа радиотўлқинлар орқали амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзбекистон темир йўллари» талабалар учун чипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилди
Дунё
Байден ва Макроннинг кечки овқати Оқ уйга ярим миллион долларга тушди (видео)
Кино
«Маликанинг кундалиги», «Форсаж», «Жокер» — давоми экранларга чиқиши кутилаётган севимли фильмлар