• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Комбинатда нодир металлар ишлаб чиқарилиш ҳажми оширилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги» фармони ижросини таъминлаш мақсадида, 2022—2024 йилларга мўлжалланган «Олмалиқ КМК» АЖ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмасини ривожлантириш ва янги маҳсулотларни ўзлаштириш дастури ишлаб чиқилди.

    Дастурга мувофиқ, мазкур корхонада 4 та йўналиш бўйича жами қиймати 61,52 миллион доллар бўлган 30 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида, қўшимча 3,52 триллион сўм (2021 йилга нисбатан 10,4 баравар) товар маҳсулоти ишлаб чиқарилади ва 133,7 миллион доллар (2021 йилга нисбатан 5,4 баравар) қўшимча экспорт ҳамда 623 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

    Биринчи йўналиш — нодир металлардан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 19,75 миллион долларлик 11 та лойиҳа доирасида ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, молибден ишлаб чиқаришни йилига 800 тоннадан 1200 тоннага кўпайтириш лойиҳаси (қиймати 0,3 миллион доллар) бўйича мавжуд ускуналарни модернизация қилиш ва янгилаш кўзда тутилган. Бугунги кунда ускуналарни ўрнатиш ва иншоотларни реконструкция қилиш ишлари 90 фоизга бажарилган. Мазкур лойиҳани жорий йил апрель ойида ишга тушириш кўзда тутилмоқда. Натижада йилига 17,2 миллион долларлик қўшимча 400 тонна молибден ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришдан олинадиган соф фойда эса йилига 5,0 миллион долларни ташкил этади.

    Шунингдек, «Ингичка» конининг вольфрам қолдиқларини қайта ишлаш лойиҳаси (лойиҳанинг умумий қиймати 10,5 миллион доллар) мавжуд чиқиндиларни қайта ишлаш технологиясини жорий этиш имкониятини беради. Лойиҳанинг биринчи босқичини жорий йилнинг июнь ойида фойдаланишга топшириш натижасида, вольфрам металларини ишлаб чиқариш 100 тоннага (2021 йилда 20,5 тонна), иккинчи босқичида (муддати 2023 йилнинг апрель ойи) 185,0 тоннага етказилиши таъминланади.

    Бундан ташқари, нодир металлардан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича жами 19,05 миллион долларлик 9 та лойиҳаларнинг жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши таъминланади. Бунинг натижасида, қиймати 31,3 миллион долларлик вольфрам ва молибден металларидан 30 та импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Иккинчи йўналиш — мис асосида рангли металларни қайта ишлаш бўйича қиймати 15,0 миллион долларлик 3 та лойиҳа амалга оширилади. Бунинг натижасида йилига 11,0 минг тонна мис ва 4,0 минг тонна рух металларидан қўшимча 134,0 миллион долларлик экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилади ҳамда 1,4 триллион сўмлик мис қотишмалари маҳаллийлаштирилади. Жумладан, мисдан лента ва листлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қиймати 5,1 миллион долларлик лойиҳа 2023 йилнинг октябрь ойида ишга туширилиши натижасида, йилига 10 минг тонна мис қайта ишланиб, қўшимча 45 та янги иш ўрни ташкил этилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича Хитой ва Россия давлатларининг бир қатор компаниялари билан ҳамкорлик қилиш шартномаларини расмийлаштириш режалаштирилган.

    Шу йўналишда мис қотишмаларини (бронза, латун) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қиймати 4,96 миллион долларлик, йилига 3,0 минг тонна бронза ва латун қотишмаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа 2023 йилнинг ноябрь ойида ишга туширилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа ишга туширилиши натижасида 60 нафар ёшлар иш билан таъминланади.

    Худди шу йўналишда мис ва мис қотишмалари (бронза, латун) кукунини ишлаб чиқариш лойиҳаси эса 2024 йилнинг февраль ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,9 миллион долларни ташкил этиб, ушбу лойиҳани фойдаланишга топшириш натижасида йилига 2 минг тонна мис ва мис қотишмалари (бронза, латун) кукунлари ишлаб чиқарилади ва 20 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирда лойиҳани амалга ошириш бўйича Россия, Жанубий Корея ва Германия давлатларининг компаниялари билан ишлаб чиқариш технологияси ва ускуналар етказиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

    Учинчи йўналиш — илмий ишланмаларга асосланган технологияларни жорий этиш бўйича умумий қиймати 8,2 миллион доллар бўлган 9 та лойиҳалар амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида, йилига 10,0 тонна ускуналарни емирилишдан сақловчи қопламалар ишлаб чиқариш ҳамда металлургия чиқиндиларидан йилига 3,0 тонна кобальт оксиди ва 3,0 тонна индий ва никель ажратиб олиниши таъминланади.

    Ушбу лойиҳани амалга оширишда Жанубий Кореянинг Kiram нодир металлар илмий ишлаб чиқариш институти билан замонавий лабаратория ускуналари билан жиҳозлаш бўйича шартномалар имзоланди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий анорганик ва кимё институти билан қўшма илмий текшириш лабораторияси ташкил этилади. Бу мақсадлар учун 1,2 миллиард сўм маблағ ажратиш ва илмий ишлар олиб бориш учун йўл хариталарини тузиш режалари келишиб олинди.

    Тўртинчи йўналиш — фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларида янги қувватларни ташкил этишга оид қиймати 18,55 миллион долларлик 7 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қўшимча 313 та янги ишчи ўрни яратилади.

    Жумладан, мазкур йўналишда керамик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси бўлиб, биринчи босқичида жорий йилнинг сентябрь—октябрь ойларида барча зарурий технологик ускуналар ўрнатилади. Керамик маҳсулотларни ишлаб чиқариш 1,5 минг тоннагача етказилади. 2023 йилнинг март ойларида ишлаб чиқариш қувватининг 10 минг тоннага етказилиши таъминланади.

    Янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган 4 та лойиҳа доирасида 4,75 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, қўшимча 85 та иш ўрни яратилади.

    Ушбу лойиҳалар доирасида ускуналарни етказиб беришга шартномалар тузиш бўйича Россия, Германия, Хитой ва Тайван давлатлари компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

    Дастурни амалга ошириш натижасида, 2024 йилга келиб бир қатор йўналишларда юқори самарадорликка эришилади.

    Жумладан, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 3,9 триллион сўмни ташкил этади. Ўсиш суръати эса 10,4 мартага ошади. 164,2 миллион долларлик экспорт амалга оширилиб, ўсиш суръати 5,4 бараварга етказилади. Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 132 та лойиҳа ўзлаштирилиб, ўсиш суръати 4,1 мартага етказилиши кутилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат 1301 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    05.03.2022, 15:00   Изоҳ (0)   39330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    realme рекорд даражадаги 150W қувватга эга GT Neo 3 смартфони ҳақида эълон қилди

    05.03.2022, 12:00

    Visa, Mastercard ва Мир карталари «OSON» билан чегарасиз

    04.03.2022, 18:00

    Илк баҳор байрами билан қандай табриклашни ҳали ўйламаган бўлсангиз, Texnomart’дан тайёр ечим: техникага 10 фоиз чегирма

    04.03.2022, 15:00

    Ўзбекистон делегацияси Барселонада бўлиб ўтаётган MWC2 Жаҳон мобил конгресси доирасида Huawei кўргазмасига ташриф буюрди

    04.03.2022, 09:00

    Жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев АҚШга жўнаб кетди

    03.03.2022, 18:00

    Haval H6 кроссоверининг учинчи авлоди энди сотувда мавжуд

    03.03.2022, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.