Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов Украина фуқаролигини олган ўзбекистонликларнинг эвакуация масаласи бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, вазирликка Украина фуқаролигини олган ёки аралаш никоҳдаги оила вакили бўлган ўзбекистонликлар ҳам Ўзбекистонга эвакуация қилиниши ҳақида савол келиб тушган.
Юсуф Қобулжоновнинг таъкидлашича, барча инсонларга уруш ҳудудини имкон қадар тезроқ тарк этиб, Львов шаҳрига бориш тавсия этилмоқда. Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси уларни Львовдаги тўпланиш нуқтасидан «Краковец» (Польша) назорат-ўтказиш пунктигача етказишга ёрдам беради.
«Аралаш никоҳлар гуруҳи вакилларини Ўзбекистонга эвакуация қилиш имконияти бўйича сўровларга жавобан элчихона ушбу шахслар Ўзбекистон фуқаролари олиб чиқиб кетилганидан сўнг, эҳтимол, пуллик асосда эвакуация қилиниши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бермоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
- Польша орқали эвакуация қилинаётган ўзбекистонликлар 15 мартгача мамлакатни тарк этиши керак — ТИВ расмий вакили
- Ўзбекистон Киевдаги элчихонасини кўчириш масаласини кўриб чиқмаяпти — ТИ
- «Ҳимояланган бункерларда қолиш тавсия этилади». ТИВ Украинанинг айрим шаҳарларидан фуқароларни эвакуация қилиш ҳарбий ҳаракатлар тугагач амалга оширилишини маълум қилди