Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалициянинг ҳаво ҳужумлари натижасида сўнгги 24 соат ичида Яманда 190 нафар хусий жангарилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуот агентлигига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
Халқаро коалиция кучлари хусийларга қарши 36 та
Коалиция Саудия Арабистони шаҳарларидаги, асосан, чегара ҳудудларидаги хусийларнинг ҳарбий нуқталарига мунтазам зарбалар йўллайди. Бундан мақсад — исёнчиларнинг дрон ёрдамида ҳужум уюштиришига ва ракета учиришига йўл қўймаслик, дейилади хабарда.
Коалиция ўз ҳаракатларини президент Абд-Раббу Мансур Ҳодий раҳбарлик қилувчи қувғиндаги Яман ҳукуматининг халқаро миқёсда тан олинган иттифоқчиси сифатида олиб боради.
Аввалроқ АҚШ Сенати Саудия Арабистонига ракета сотишни
Апрель ойида хусийлар дрон ёрдамида Саудия Арабистонининг жануби-ғарбида жойлашган Абҳа шаҳридаги халқаро аэропортга ҳужум қилганди.
2020 йилнинг ноябрь ойида исёнчилар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида