• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ньюкасл» қудратли хўжайинга эга бўлди. Пул борасида «ПСЖ»ни ҳам, «Ман Сити»ни ҳам «кўмиб» юборадиган лойиҳа ҳақида нималар маълум?

    Саудия Арабистони ҳукумати давлат инвестиция фонди (PIF – Public Investment Fund) Англиянинг «Ньюкасл Юнайтед» клубини сотиб олди. Бу футболга эгалик қиладиган компаниялар ичида энг бойи ҳисобланиб, шахсан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига алоқадор.

    «Ньюкасл»га қандай хўжайин келганини билиш учун бир фактнинг ўзи кифоя: АПЛнинг барча клублари эгаларининг бойлиги PIF қийматининг чорак қисмига тўғри келади.

    «Ньюкасл» ва дунёнинг энг бой хўжайинга эга клублари

    «Ньюкасл» ва дунёнинг энг бой хўжайинга эга клублари
    Фото: «Дарё»

    Клуб атрофидаги айрим асосий маълумотлар:

    • PIF «Ньюкасл»нинг 80 фоиз акциясига эгалик қилади. Катта эҳтимол билан клубни PIF раҳбари Ёсир ар-Румайян бошқаради. Клубнинг асл эгаси ва бу лойиҳа ғоясининг муаллифи Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бўлади. У мамлакатнинг энг обрўли шахси ва PIF президенти ҳисобланади. Воситачи Аманда Стейвлига клубнинг 10% акцияси берилади. Яна ўн фоизга британиялик миллионерлар Давид ва Саймон Рубенлар эгалик қилади.
    • Клубнинг эндиликдаги собиқ хўжайини Майк Эшли «Ньюкасл»нинг сотувидан 300 миллион фунт ишлаб олади. У клубни 14 йил давомида худди шу миқдордаги пулга сотмоқчи бўлди, бироқ мақсадига энди етди.
    • Араблар клубга январь ойидаги катта инвестиция киритишни бошламоқчи. Бироқ улар Англия ва УЕФАнинг молиявий қоидаларини бузмаслик учун эҳтиёткор бўлишни мақсад қилган.
    • Бу узоқ йиллик лойиҳа бўлади — бу мавсум АПЛда жон сақлаб қолиш зарур. Катта эҳтимол билан жамоа бош мураббийи Стив Брюс ўз ўринини машҳурроқ мутахассисга бўшатиб беради. Айрим хабарларга кўра, Антонио Конте «Ньюкасл» бош мураббийлигига асосий номзод.
    • Янги хўжайинлар клуб инфраструктурасига жиддий эътибор қаратиши керак. Эшли 14 йил давомида бунга деярли эътибор қаратмаган.

    Лойиҳа «бош қаҳрамонлари» ҳақида

    Муҳаммад бин Салмон — Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси. Ар-Риёд губернатори бўлган Муҳаммад 2009 йилда отаси Салмоннинг маслаҳатчисига айланади. У кейинги 8 йил ичида валиаҳд шаҳзода мақоми ва мамлакатдаги бош шахсга айланади. Қирол ҳозирда 84 ёшда.

    Фото: Getty Images

    Муҳаммад 2017 йилда мамлакат антикоррупция қўмитасига раҳбар этиб тайинлангач, ўз мавқейини анча мустаҳкамлаб олади. У раҳбарликка келганидан сўнг мамлакатнинг 11 шаҳзодаси коррупцияда айбланиб ҳибсга олинади, айримлари ҳатто ўлимга ҳукм қилинади. Умумий ҳисобда 500 дан ортиқ шахс ҳибсга олинади. Бунинг эвазига шаҳзода тахтга дахлдор учта сулолани ўз назоратига олади — собиқ қирол Абдулла ибн Абдулазиз ас-Сауднинг авлодлари ўз мавқейини йўқотади.

    2018 йилда бин Салмонни танқид остига олган журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилади (бу ҳақида қуйида батафсил тўхталиб ўтамиз) ва бу шаҳзоданинг халқаро майдондаги обрўйига катта путур етказади.

    Ёсир ар-Румайян

    Ёсир ар-Румайян
    Фото: Getty Images

    Ёсир ар-Румайян — «Ньюкасл»нинг директорлар кенгаши раиси. Ёсир Саудия Арабистони учун муҳим бўлган бизнесмен ҳисобланади: у Apple ва Google’дан қиммат турадиган дунёнинг энг йирик нефть компанияси Saudi Aramco (айланмаси 1,44 триллион долларга тенг) директорлар кенгаши раиси, шунингдек, Uber ва SoftBank Group компаниялари раҳбарларидан бири ҳисобланади.

    Аманда Стейвли

    Аманда Стейвли
    Фото: Twitter

    Аманда Стейвли — лойиҳанинг амалга ошишида асосий вазифани бажарган воситачи. PCP Capital Partners компанияси асосчиси Англиянинг машҳур тадбиркори ҳисобланади. У бир неча йилдан бери «Ньюкасл»ни арабларга сотишга уриниб келарди. Аввалига «Манчестер Сити» хўжайини шайх Мансурнинг акаси Эшли билан нарх борасида келиша олмади. Кейинчалик араб инвесторларини олиб келиш муваффақиятсиз чиқди. Учинчи уриниш эса муваффақият келтирди. Стейвли «Ньюкасл»нинг 10 фоиз акциясига эгалик қилади ва клубда директор сифатида фаолият юритади.

    Айтганча, Стейвли хоним «Манчестер Сити»нинг БАА шайхлари қўлига ўтишида ҳам воситачилик қилганди. Эшли 12 йил аввал шошма-шошарлик қилмаганида шайх Мансур оиласи ҳозирда «Сити»ни эмас, «Ньюкасл»ни топ-даражага олиб чиққан бўларди, эҳтимол.

    Бу битим баҳордаёқ амалга ошиши мумкин эди, бироқ АПЛ билан келишувга эришиб бўлмади

    Томонлар 2021 йилнинг баҳоридаёқ келишувга эришиб бўлганди, аммо PIF аризани қайтариб олишга мажбур бўлди. АПЛ молиявий комиссияси Саудия Арабистонидаги ноқонуний телетрансляциялар сабаб келишувни маъқуллашни чўзди.

    Гап шундаки, АПЛни яқин шарқ ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқи Қатарнинг beIN Sports компаниясига тегишли. Бироқ Саудия Арабистони 2017 йилдан бери Қатар билан чиқиша олмайди, beIN Sports эса мамлакат ҳудудида тақиқланган. Трансляциялар муаммосини саудияликлар BeoutQ орқали ҳал қилганди: у beIN ва бошқа каналлардан сигнални ўғирлайди ва қайта сотади. BeIN — АПЛнинг йирик ҳамкорларидан бири. Қатарликлар дарҳол «Ньюкасл»нинг саудияликлар томонидан сотиб олинишига қарши чиқди. Компания шартномани бузиш ва бунинг учун компенсация тўламаслик шартини қўйишгача борди.

    Ушбу муаммонинг ечилгани келишувни якунлашга замин яратди. Мамлакат информацион сиёсати вазири этиб Мажид ал-Касаби тайинлангач, АПЛ билан музокараларга нафақат Аманда Стейвли каби воситачилар, балки саудиялик амалдорлар ҳам жалб қилинди.

    Саудияликлар АПЛнинг барча талабларини бажарди: бир неча ҳафта ичида ноқонуний трансляция билан шуғулланаётган барча каналлар ёпилди, beIN Sports’га мамлакатда фаолият юритишга яна рухсат берилди ва компенсация ўрнида қатарликлар 1 миллиард доллар таклиф этилди. Бунинг эвазига лига «Ньюкасл» борасидаги келишувни тезлаштирди.

    АПЛ 7 октябрь тонгида келишув тасдиқланганини маълум қилди: «Барча томон келишувга эришди, мухлисларнинг клуб раҳбарияти борасидаги беқарор фикрларига чек қўйиш вақти келди. Премьер Лига Саудия Арабистони қироллиги «Ньюкасл» клуби бошқарувига аралашмаслигини тасдиқловчи кафолат олди».

    «Ньюкасл» бу янгиликни қандай қарши олди?

    Клубнинг кўплаб мухлислари ушбу лойиҳани мамнуният билан қабул қилди. Стадион атрофида байрам кайфияти ҳукм сурмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Клубга алоқадор машҳурлар ҳам ўзгаришлар рўй беришидан мамнун. Айниқса, клуб афсонаси Алан Ширер: «Ҳааа. Биз яна орзу қилишимиз мумкин».

    «Нима ҳам дердик, бу жуда кўп вақт олди, ниҳоят мухлислар ўзлари муносиб бўлган раҳбариятга эга бўлди. «Ньюкасл»ни топ-клублар билан рақобат қиладиган даражага олиб чиқадиган раҳбариятга», — дейди жамоанинг узоқ йиллик дарвозабони Шей Гивен.

    Бу келишувга ҳамма ҳам рози эмас

    Мазкур лойиҳа ғарбда кучли ўринга эга бўлган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан жиддий танқид остига олинмоқда. Биринчи навбатда кўпчилик ҳамон журналист Жамол Қошиқчининг 2018 йилдаги ўлимини эсдан чиқармаган. Кўпчилик шаҳзодани Қошиқчининг ўлимини ташкиллаштиришда айблаганди. Чунки Қошиқчи Муҳаммад бин Салмонни жиддий танқид остига олган, унинг сиёсатини авторитар деб атаган ва 2016 йилда мамлакатдан чиқариб юборилганди.

    Фото: Reuters

    Қошиқчи Саудия Арабистонининг Туркиядаги элчихонаси ҳудудида ваҳшиёна ўлдирилганди. У элчихонага қайта никоҳдан ўтишга рухсат берувчи ҳужжатни олишга келади. Унинг қайлиғи Ҳадиже Женгизни ичкари қўйишмайди ва у Жамолни бошқа кўрмайди. Уни элчихона ҳудудида ўлдирилиб, танаси бўлакларга бўлиб ташланади ва кейин Саудия Арабистонига жўнатилади.

    Туркия ҳукумати, АҚШ Сенати ва Марказий разведка бошқармаси журналистни ўлдириш ҳақидаги буйруқни Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон берганлигини маълум қилган. Саудия Арабистони ҳукумати эса журналистнинг ўлимини куч тузилмаларининг шахсий ташаббуси деб атаган.

    «Ньюкасл» мухлисларини Жамол билан бўлган вазият эмас, клубнинг молиявий келажаги қизиқтирадиган кўринади. Пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар борлиги ҳақида уларга эслатиб ўтишни хоҳлардим.

    Уларга (саудияликларга) бу жиноят туфайли қайсидир инглиз клубини сотиб ололмаслигини маълум қилиш керак — бу ҳар бир инглизнинг уларга айтадиган сўзи бўлиши керак. Уларга Жамол билан бўлган воқеани эслатиб қўйиш лозим, чунки ўшанда ҳеч ким жавобгарликка тортилмаганди. Уларни бошқача усулда жазолашимиз керак.

    Ҳеч бўлмаса Жамолнинг руҳини ҳурмат қилинг. У сўз эркинлиги учун жуда қиммат нарх тўлади.

    Ҳадиже Женгиз

    Шунингдек, бу келишувга айрим журналистлар ҳам хайрихоҳ эмас. Масалан, Channel 4 мухбири Алекс Томсон.

    «Болалигимдан ‘Ньюкасл’  мухлисиман ва бугун тонгда ўзимни ёмон ҳис қилдим. Ҳа, Эшлида вақт қолмади, бироқ у журналистларни ўлдириб, бўлакларга бўлмайди, одамларнинг бошини танасидан жудо қилмайди ва ижтимоий ҳаётда аёлларга учинчи тоифа вакилларидек муносабатда бўлмайди. Мана футбол нимага айланиб қолди, жин урсин», — дейди Томсон ва ортиқ «Ньюкасл»га мухлислик қилмаслигини айтди.

    The Independent футбол бўлими бошлиғи Мигел Дилэйни: «Саудия Арабистони ва ‘Ньюкасл’ — бу сиёсат. Бу футбол эмас, номни спорт орқали ювиш».

    АПЛнинг қолган 19 клуби бунга қарши ва фавқулодда мажлис чақирилди

    The Guardian’нинг хабар қилишича, АПЛнинг кўплаб клублари ушбу лойиҳадан «норози». Ушбу клублар Премьер Лигага арзнома жўнатган ва кейинги ҳафтада фавқулодда йиғилиш чақиришни талаб қилган.

    Қайд этилишича, лиганинг қолган 19 клуби ушбу лойиҳага қарши чиқиш учун бирлашган. Улар Саудия Арабистони ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолари АПЛнинг имижига путур етказиши хавотирда эканини маълум қилган.

    Ҳозирча ушбу мажлис ўтказилиши ва у лойиҳанинг бекор бўлишига сабаб бўлиши номаълум.

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    10.10.2021, 15:51   Изоҳ (0)   64627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    4 та нокдаун ва 1 та нокаут. Тайсон Фьюри драматик жангда Деонтей Уайлдерни нокаутга учратди

    10.10.2021, 09:54

    ЖЧ—2022 йўлида. Англия ва Польша рақиблари дарвозасига жавобсиз 5 тадан гол урди

    10.10.2021, 02:04

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 та гол урилган ўйинда Малайзияни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

    09.10.2021, 21:58

    Трилогия: 10 октябрь тонгида Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги жанг бўлиб ўтади

    09.10.2021, 17:32

    ЖЧ—2022 йўлида. Германия сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Нидерландияда кичик, Хорватияда эса йирик ғалаба

    09.10.2021, 02:00

    Мессидан Роналдугача. 2021 йилги «Олтин тўп» соврини учун барча номзодлар эълон қилинди

    08.10.2021, 23:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.