• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тобеликнинг бошланиши. Бухоро амирлигини Чор Россияси вассалига айлантирган Шаҳрисабз «дўстлик» шартномаси ҳақида

    1873 йил 28 сентябрь куни Бухоро ҳукмдори Амир Музаффар Рус империяси томонидан таклиф этилган Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасидаги «дўстлик» шартномасига имзо қўяди. Шу тариқа Ўзбакистон (Бухоро хонлик/амирлигининг иккинчи номи) ўзининг бир неча асрлик мустақил ва улуғвор тарихини тугатиб, бир асрдан ошиқроқ давом этган рус ҳукмронлиги даврига киради. «Дарё» мазкур шартнома ва унинг тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Уруш

    Қўқон хонлиги билан уруш давом этаркан Чор Россияси хонликни тезроқ таслим қилиш учун уни минтақадаги асосий ва қадимий ўзбек давлати — Бухоро амирлигига билан узишга қарор қилади. Генерал Романовский бошчилигидаги Туркистон генерал-губернаторлиги армияси амирликка қарши юришга тайёргарлик кўришни бошлайди.

    Бухоронинг қудратли амирларидан бири Амир Насруллодан сўнг Бухоро тахтига ўтирган Амир Музаффар русларнинг эҳтимолий ҳужуми хавфини биларди. Аммо амир босқинга қарши туриш учун керакли мудофаани уюштира олмайди.

    1868 йил 20 май куни Жиззах яқинидаги Эржар тепалигида амирлик ва рус қўшинлари ўртасида илк тўқнашув юз беради. Сон жиҳатдан Бухоро қўшинининг мутлақ устунлигига қарамай русларнинг биринчи зарбасиданоқ амир қўшини тумтарақай бўлади. Русларнинг замонавий қуролларга эга эканлиги ва Амир Музаффарнинг жуда қўрқоқ, жанговар тажрибага эга эмаслиги тўқнашув тақдирини ҳал қилувчи омиллардан бўлади. Эржардаги мағлубиятдан сўнг бутун Бухоро тушкунликка тушиб қолади, диний муллалар амирга қарши фитна бошлаб, уни Россия билан тил бириктиришда айблайди.

    Юриш давом эттирилиб, Хўжанд ва Жиззах қўлга киритилгач Кауфман амирга тинчлик шартномасини таклиф қилади. Чунки асосий вазифа бажарилган бўлиб, Бухоро ва Қўқон хонликлари чегараси узиб қўйилган, Бухородан узилиб қолган Худоёрхон фон Кауфман тинчлик шартномаси имзолашга мажбур бўлганди. Бироқ манман амир унга жавоб бермайди ва рус қўшини амирлик томон юришни давом эттиради.

    Зирабулоқ жанги

    Зирабулоқ жанги
    Фото: Wikipedia

    Амир Музаффар қўл остидаги барча кучларини сафарбар қилишига қарамай рус қўшинини тўхтатиб қололмайди ва Самарқандни бой беради ҳамда Зирабулоқ жангида тўлиқ мағлубиятга учрайди. Натижада ноилож қолган амир тинчлик сулҳи сўрашга мажбур бўлади. Унинг сўрови қабул қилиниб, сулҳга биноан Бухоро амирлигининг бир қанча ҳудудлари: Самарқанд, Жиззах, Каттақўрғон, Панжикент ва Ургут Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига ўтади. Бундан ташқари амир рус ҳукуматига улкан миқдордаги ўлпон ҳам тўлайди.

    «Дўстлик» шартномаси

    Тинчлик сулҳи тузилгандан тўрт йил ўтиб, Хива юриши тугагач Туркистон генерал-губернатори амирга янги шартлар билан тўлдирилган «дўстлик» шартномасини таклиф қилади. Бу шартнома орқали Кауфман рус ҳукуматининг Бухородаги ҳокимиятини янада мустаҳкамлашни ният қилган эди.

    Шартнома ўн саккиз банддан иборат бўлиб, унга кўра Хива хонлигидан тортиб олинган баъзи ҳудудлар Бухоро амирлигига ўтказилиши, рус савдогарлари амирлик ҳудудида фақатгина икки ярим фоизлик бож тўлаши ва бухоролик савдогарлар ҳам Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудида шундай ҳуқуқ билан савдо қилиши белгиланади. Қолаверса, рус савдогарларига Амударё бўйлаб эркин савдо қилиш ҳуқуқи берилади, улар Бухоро амирлиги ҳудуди орқали транзит савдони бож тўловисиз амалга ошириши мумкин бўлади. Россия фуқароларига Бухоро амирлиги ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олишига рухсат берилади. Айни вақтда Бухоро амирлиги фуқароларига ҳам Россия ерларида шундай ҳуқуқ тақдим этилади. Рус ҳукумати талаби билан амирликда қул савдосига чек қўйилади.

    Бухоро амири Амир Музаффариддин (чапда) ва Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман

    Бухоро амири Амир Музаффариддин (чапда) ва Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман
    Фото: Getty Images

    Шартноманинг ўн еттинчи бандида: «Рус ҳукумати олий ҳокимият билан узлуксиз алоқани таъминлаш мақсадида император Бухоро амири ҳузурида ўзининг олий мартабали вакилини тайинлайди. Бухородаги рус ҳокимиятининг вакили Тошкентдаги амир вакили каби Бухорода рус ҳукумати ҳисобидан яшайди» деб белгиланади ва Бухорода Россия империясининг ишончли вакили тайинланиб, у амир устидан назорат ўрнатади. Бундан ташқари Тошкентда Бухоро амирининг доимий элчиси ҳам тайинланади. Амалда рус ҳукумати вакили Бухоро амирлигининг ташқи ва ички сиёсатини белгиловчи шахсга айланади. Амирлар ҳар бир қарор ёки қонун қабул қилиш олдидан у билан ҳисоблашишга мажбур бўлади.

    1873 йил 28 сентябрь куни Амир Музаффар ушбу шартномага имзо қўяди. Шартномага Шаҳрисабз шаҳрида имзо чекилгани учун у тарихда «Шаар (Шаар-сабз, Шаҳрисабз) шартномаси» номи билан қолади. 10 октябрь куни шартномага Тошкентда генерал-губернатор фон Кауфман томонидан имзо қўйилгач расман кучга киради.

    Шартнома қандай аҳамият касб этди?

    Айтиш мумкинки, «Шаҳрисабз шартномаси» Бухоро амирлиги учун унчалик ҳам фожиали эмасди. Биринчидан, рус савдогарларига амирликда берилган эркинликларнинг деярли бари Бухоро савдогарларига ҳам Россия ҳудудида берилди. Иккинчидан, амирлик кичик бўлса-да янги Амударёбўйи ҳудудларга эга бўлди. Учинчидан, рус савдогарларининг транзит савдо божидан озод қилиниши уларнинг Бухоро орқали Афғонистон ва Ҳиндистон билан савдо қилишига яхши имконият яратди. Бироқ шартномадан кейинги 50 йилликда бу жуда кенг амалга оширилмаган бўлса ҳам амирликда темир йўллар қурилишида бу имтиёз қисман роль ўйнади.

    Амир Абдулаҳаднинг Санкт-Петербургга ташрифи. 1881 йил

    Амир Абдулаҳаднинг Санкт-Петербургга ташрифи. 1881 йил
    Фото: Google Images

    Ва ниҳоят тўртинчидан эса Бухоро амири барибир нисбатан ўз мустақиллигини сақлаб қолди. Гарчи шартномага кўра Бухоро амирлигида Россия вакили тайинланган бўлса ҳам амир ички сиёсатда анчайин эркин эди. Рус қўшинлари амирга унга қарши кўтарилган қўзғолонларни бостиришида ёрдам бера бошлади. Шу тариқа Марказий Осиё учун Буюк Британия ва Россия ўртасида бошланган «катта ўйин» тугади ва минтақа Чор Россияси таъсир доирасига кирди.

    Орадан 47 йил ўтиб ўлкада руслар ҳукмронлиги бошқа шаклга: коммунистик тузумга ўзгарди. 1920 йилда Бухоро АССР тузилгач «Шаар шартномаси» ўз кучини йўқотди. Ўзбекистонда руслар бошқаруви турли хил кўриниш билан юз йилдан ошиқроқ давом этди.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    28.09.2021, 18:12   Изоҳ (0)   88766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида пора эвазига 3 млн доллар кредит олиб бермоқчи бўлганлар қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:00

    АҚШ Украинага ваъда қилинган ракета ва ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатди

    Дунё | 2 июл, 09:53

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалдаги ёвуз қаҳрамонларни Илон Маск билан солиштирди

    Кино | 2 июл, 09:42

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” ва “Боруссия Д” чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 2 июл, 09:34

    Air China Ўзбекистонга авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди

    Ўзбекистон | 2 июл, 09:32

    Ноутбукни доимий зарядга улаган ҳолда ишлатиш мумкинми?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 09:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.