Мингбулоқ Наманганнинг энг йирик туманларидан бири бўлиб, ҳудуди жиҳатидан вилоятда Поп ва Чуст туманларидан кейинги ўринда туради. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳикоя қилмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Туман ҳудудининг катта қисми, аниқроғи, минг гектардан ортиқ майдонни қумликлар эгаллаган.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Бу ерда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг турфа хилларини учратиш мумкин.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

— Қум барханларида саксовул, юлғун, тўронғил каби ўсимликлар, тулки, эчкиэмар, чиябўри, юмронқозиқ, чўл илони, агама калтакесаги сингари жонзотлар, бургут, қирғий, калхат, сор ва лочин каби қушларни учратиш мумкин. Мингбулоқ қумликларини асраб-авайлаш мақсадида бу ерни табиий муҳофаза этиладиган ҳудуд қаторига киритиш таклифи берилган, — дейди туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Содиқжон Одилов.

Содиқжон Одилов.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Одиловнинг айтишича, шундай ҳудуд мақоми берилса, қумликлар, улардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси янада кучайтирилади, инспекция томонидан мунтазам равишда рейдлар уюштирилади.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

— Ҳозир ҳам инспекторларимиз бундай рейдларни канда қилаётгани йўқ. Рейдлар давомида саксовуллар кесилишининг олди олинади, одамлар қўлига тушган эчкиэмар ёки тулкилар табиат қўйнига қўйиб юборилади, — дейди инспекция бошлиғи.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Қумликлар одамлар учун ҳам кони фойда. Ёз мавсуми охири, август ойида бу жойлар шифо излаб келган одамлар билан гавжум бўлади. Қумликлар турли касалликлар, хусусан, шамоллаш, бўғин хасталиклари билан оғриётган кишилар учун айни муддао. Улар бу ерда чодирлар тикиб, маълум муддат давомида қумга кўмилишади.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Мингбулоқ қумликларига саёҳатимиз давомида мазкур ҳудуд турли спорт мусобақалари, хусусан, авто ва мотораллилар учун ҳам қулай эканига амин бўлдик.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Қолаверса, уларга яқин ҳудудда кўплаб сунъий кўллар ҳосил қилиниб, балиқчилик хўжаликлари ташкил этилмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Хуллас, Мингбулоқ томонларда шундай гаплар. Чўл тароватини ҳис этиш, ёввойи табиатдан баҳра олишни истасангиз, бу жойлар айнан сиз истаган манзил бўлиши мумкин.