Сутипонд Сомнам — муваффақиятли фотограф ва Depositphotos контент платформаси муаллифи. У Таиландда яшайди ва деярли бутун вақтини саёҳатга, портрет ва ландшафт фотосуратларига бағишлайди.

Дастлаб Сутипонд ўзини видеорепортёр сифатида синаб кўрди, лекин кейинчалик фотографияга қизиқиб қолди. Энди унинг асосий иши камера ёрдамида маҳаллий аҳоли ҳаётини, шунингдек, табиат гўзаллигини кўрсатишдир.

Фото: Depositphotos

Сутипонд Сомнам Таиланд шимоли-шарқидаги Саконнахон вилоятида яшайди. Унинг севимли машғулоти — қишлоқ хўжалиги. Дастлаб суратга олиш унинг учун шунчаки ҳобби эди, лекин тез орада у асосий даромад манбайига айланди. Сутипонд платформалар ва мижозлари учун расмлар олиш орқали ўз оиласини моддий жиҳатдан таъминлайди.

Фото: Depositphotos

Сутипонд коллежда ўқиб юргандаёқ сураткашлик тажрибасини ўзлаштира бошлади. У бошқа фотографлар ишларини кузатиб, ўзига керакли маълумотларни YouTube’дан қидириб билиб олди. Сутипонднинг биринчи камераси — 18—55 мм линзали Canon EOS 700D эди.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Сутипонднинг айтишича, у ажойиб жойларга ташриф буюриш ва суратга олиш имконияти бўлгани учун ҳам саёҳат фотосуратларини яхши кўради.

Шу билан бирга, фотография ёрдамида Сутипонд Таиланд ҳаёти ҳақида маълумот беради. Бунинг учун у камераси билан ўзи ва қўшни ҳудудларни айланиб чиқади, суратга олади ва кейин ижтимоий тармоқлар ва Depositphotos’да фотосуратлари билан бўлишади. Суратларини платформаларда сотиш унга келгуси фото-саёҳатлари учун маблағ тўплашига ёрдам беради.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Сутипонд 2016 йилда биринчи фототурга йўл олди. Бу Мьянмадаги қадимий шаҳар ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига кирган гўзал Баганга бир ҳафталик саёҳат эди.

«Эрталабки Паган мени ҳайратда қолдирди. Мен қуёш чиқишини томоша қилдим ва ўнлаб шарлар учиб кетаётганини кўрдим», — дейди фотосуратчи.

Фото: Depositphotos

Сутипонд Сомнам бошқа фотосуратчилар билан ҳам саёҳат қилади, улар ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган ҳудудларни ўрганишни хоҳлашади. Сураткашлар йилига камида бир марта янги жойларга ташриф буюради.

«Вьетнам шимолидаги Му Кан Чая шаҳри жуда қизиқарли бўлиб чиқди. Баланд тоғ ёнбағридаги гуруч майдонлари ажойиб кўринишда бўлиб, об-ҳаво ҳам суратга олиш учун жуда зўр эди», — дейди Сутипонд.

Фото: Depositphotos

Сутипонднинг фикрича, саёҳатчилар ташриф буюрмоқчи бўлган жойдаги об-ҳаво ва иқлим ҳақида иложи борича кўпроқ маълумотга эга бўлиши керак. Шу билан бирга, кўп кийим олмаслик лозим, чунки керак бўладиган ҳамма нарсани маҳаллий бозордан харид қилиш мумкин.

Фото: Depositphotos

«Мен саёҳат қилганимда, ўзим билан бирга икки ёки ундан кўп камера оламан, линзалари 16—35 мм, 24—70 мм ва 70—200 миллиметрлик. Бундан ташқари, трипод, камера батареяси ва повербанк олишни маслаҳат бераман».

Фото: Depositphotos

Му Канг Чаянинг бу ҳудуди гўзал гуруч майдонлари билан кўплаб саёҳатчилар ва фотосуратчиларни ўзига жалб қилади. Сутипонд ва унинг дўсти саёҳатлари давомида бу жойнинг ноёб тасвирларини олишга муваффақ бўлди.

«Му Канг Чаяга мотоциклда бориш учун ярим кун керак бўлди. Дўстим билан мен 1000 метр баландликдаги тоғнинг энг юқори чўққисига чиқдик. Кузатув майдончасига келганимда кўрганларим ажойиб эди. Бундай манзара машаққатли тоғга чиққанимиз учун мукофот бўлди».

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Бу сурат Таиланднинг Сурин шаҳрида маҳаллий филбонлар билан хайрия фотосессияси пайтида олинган.

Сутипонднинг навбатдаги сурати Нонг Хай провинциясида олинган: «Биз қишлоқ болаларининг кичик дарёда футбол ўйнаётганини кўрдик. Дарвоза йўқ эди, шунинг учун уларга бамбукдан дарвоза ясаб бердик ва қуёш ботишидан олдин футбол ўйнаётган болаларни суратга олдик».

Фото: Depositphotos

Бу расм Удон Тани провинциясида фотограф томонидан олинган. Унда асосий нарса — ранг.

Фото: Depositphotos

«Мен балиқчининг орқа томондан қуёш чиқиши фонида тасвирга олдим. Ушбу кадрда композицияни яратган сояларга эътибор беринг. Бу олтин дақиқа эди, қуёш кўтарилиб, нилуфар гуллари эндигина очила бошлаганди».

Фото: Depositphotos

Сутипонднинг мақсади — Таиланд гўзаллигини бу ерда ҳеч қачон бўлмаган одамларга кўрсатишдир. У Ват Пҳракеу ёки Зумрад будда ибодатхоналарини шу жойнинг ўзида кўриш керак, деб ҳисоблайди.

Фото: Depositphotos

Сутипонд Сомнам камераси билан сайёрамизнинг сирли бурчакларини ўрганишни орзу қилади. Бу ғояни амалга ошириш учун у Depositphotos’даги портфолиосини фаол юритади, мижозлар ва компаниялар билан ишлайди. Фотосурат портфели муаллифга ўз ижодкорлигини намойиш этиш ва келажакдаги саёҳатлар учун ҳамфикрларни топиш имконини беради.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos