Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Германия ва Бельгияда кузатилган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 50 нафарга етди. Бу ҳақда France-24 хабар берди.

Фото: AFP

Агентлик 15 июль куни Германияда 42 нафар одамнинг талафот оқибатида ҳалок бўлгани тасдиқлангани, тахминан, 70 нафар фуқаро турли даражадаги жароҳатлар олганини маълум қилган. Мамлакатда 50 нафардан 70 нафаргача одам табиий офатдан кейин бедарак йўқолган.

Сув тошқини оқибатида ҳалок бўлган инсонларнинг жасадлари федерал ерлар Шимолий Рейн-Вестфалия ва Рейналд-Пфальц аҳоли яшаш масканларидан топилган.

Қутқарув ишларига фавқулодда вазиятлар хизматлари ходимларидан ташқари ҳарбий хизматчилар ҳам жалб қилинган.

Бельгияда тошқин туфайли камида олти нафар одам қурбон бўлган.

Фото: EPA

Дастлаб тўрт нафар одамнинг мурдаси Вервье шаҳридан, кейинроқ яна икки кишининг жасади ҳам мазкур ҳудуд яқинидан топилган.

Льеж ҳамда Намюр провинцияларида йўллар, биноларнинг пастки қаватлари сув остида қолиб кетган, сув оқими машиналарни ҳам оқизиб кетган.

Фото: Getty Images

Бельгия пойтахти ҳам сув балоси асоратларидан азият чеккан, тошқин сабаб у ерда ҳам бир нечта автомобиль туннеллари ёпиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 15 июль куни Германияга кучли сел ҳамда Бернд циклони ёпирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар