Хонандалар Нодир Зоитов ва Ширин илк бор ота-оналик бахтига сазовор бўлди. Ширин 16 июль куни қиз фарзандни дунёга келтирган. Бу ҳақда хонанда Малика Равшанова маълум қилди.

Фото: Instagram / @malika_ravshanova

«Суюнчи! Жиянли бўлдим. Қиз фарзанд муборак бўлсин! Аллоҳ умрини, ризқини зиёда қилсин», — деб ёзади Малика Равшанова.

Маълумот учун, Нодир Зоитов ҳамда Шириннинг никоҳ оқшоми 2019 йилнинг 11 ноябрь куни «Яккасарой» ресторанида бўлиб ўтган эди.