Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Муниса Ризаева инсон ҳаётидаги аҳамиятли нарсалар ҳақида сўз юритди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева «Оилавий муносабатлар» деб номланган ҳазиломуз роликни фолловерларига тақдим этди.

Зарина Низомиддинова янги сурат билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Хонанда Милена Мадмусаева Имроннинг «Кўрмасам бўлмас» таронасини куйлади.

Зиёда турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан Чорвоқда ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Instagram

Қизиқчи Нодирбек Ҳаитов ўз-ўзига видеомурожаат йўллади.

Райҳон Москвада яқин дугонаси Согдиана билан учрашди.

Фото: Instagram

Муҳаммадисо Абдулҳаиров мулоҳазага чорловчи пост ёзди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова Befit фитнес клубида спорт билан шуғулланаётгани ҳақида гапирди. Унинг айтишича, ушбу клубда спорт билан шуғулланиш нархи йилига 60—70 миллион (салкам 7 минг доллар) сўмни ташкил этади.

Дурдона Қурбонова шер боласи билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Хонанда СанЖай «Куч бирликда» деб номланган жамият тузди. Хонанданинг айтишича, кўнгиллилар гуруҳи «Ўзбекистонни ривожлантириш билан шуғулланади».

Луиза Расулова Самарқандга бориб, ош егани ҳақида мухлисларига сўзлаб берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Дилфуза Исмоилова хонанда Жасур Умиров ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Хусусан, у Жасурни «яхши кўриши» ҳамда у билан боғлиқ воқеалар туҳмат эканлиги ҳақида гапирди.

Режиссёр Ҳилол Насимовнинг ўғли Фотиҳ отасининг ҳаётда ва оилада қандай инсон эканлиги ҳақида гапирди.