Португалияда қор бўрони содир бўлди, мавсумий ҳаво ҳарорати ўртача 12 даражадан тушиб кетди, деб ёзмоқда Electroverse.

Фото: Electroverse

Мамлакат бўйлаб баландликларда қорнинг сезиларли даражада тўпланганини кўриш мумкин. Португалиянинг Серра-да-Эштрела тоғ тизмаларида қишки иқлим кузатилиши ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, мамлакатнинг Жереш ҳудуди ҳам қор билан қопланди.

Фото: Twitter

Португалия марказидаги Торре тоғининг тепасини қор қоплади. Маҳаллий ҳокимият вакиллари аҳолини тоғга чиқиш тақиқлангани тўғрисида огоҳлантирди.

Фото: Twitter

Вила-Пука-де-Агиар муниципалитети кучли қор бўрони сабабли аҳолига уйда қолишни маслаҳат бермоқда.

Аввалроқ Германияда мамлакатнинг ғарбий ва шарқий ҳудудини қалин қор қоплагани ҳақида хабар берилди. Германия метеорология хизмати бундай об-ҳаводан ҳайратда қолди.