• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саида Мирзиёева 7 йил аввалги Ҳаж сафари хотиралари билан ўртоқлашди

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram’даги канали орқали 2014 йилда амалга оширган Ҳаж сафари хотиралари билан ўртоқлашди.

    Фото: Telegram / @Saida Mirziyoyeva

    Фото: Telegram / @Saida Mirziyoyeva
    2013 йил оиламиз учун оғир келди, кутилмаганда яқин бир инсонимиз оламдан ўтиб қолди. Бу мусибат мени ҳаётга бошқача қарашга мажбур этди. Аслида, Аллоҳ паноҳидан бошқа ҳимоямиз йўқлигини ва ўзига мустаҳкам имонгина бизни қутқара олишини тушундим.

    Ўша кунлари қалбимда бир чақириқни ҳис қилдим. Буни сўз билан тушунтириш қийин. Олдинлари бундай кучли туйғуни сезмаган эканман. Каъбани тавоф қилиш, ҳаж ибодатини адо этиш истаги бутун борлиғимни қамраб олди.

    Балки кимдир «Сиз учун бу муаммо эмас-ку?!», дейиши мумкин ҳозир. Аммо унда вазият бошқача эди.Ташкилий муаммолар етарлича, яна ўша йили бедаво касаллик — Эбола вируси тарқалгани ҳам ортиқча бўлди. Лекин менинг кўзимга у пайтда ҳеч қандай тўсиқлар кўринмади.

    Биз квота бўйича навбат кутиб, ўзбекистонлик зиёратчилар гуруҳидан жой қидирдик. Бир йил деганда йўлимиз очилди ва Саудия Арабистонига йўл олдик.

    Ҳаж зиёрати қоидасига кўра самолётимиз Мадина шаҳрига қўнди. Ҳаво 45 даража иссиқ. Бошқа зиёратчилар билан бирга 6—8 кишилик хоналарга жойлашдик.

    Ибодатни қаттиқ ушлайдиган бувижоним бошчилигида аммажоним, холам, синглим ва мен — жами 5 аёлмиз.

    Самолётдан тушибоқ, бувижоним ҳаммамизни масжидга олиб бордилар. Қорин оч, тун-у кун тайинли овқат емаганмиз. Эҳсон қилиб хурмо билан қора нон тарқатиб юрган одамга дуч келганимизда, синглим иккимизнинг хурсанд бўлиб кетганимизни кўрганингизда эди! Умримда бунақа мазали нон емаганман! Ўша кундан хурмога ҳам меҳрим тушиб қолди. Доим ўзим билан (бувижонимнинг бир дунё қуртларига қўшиб), бир жуфт хурмо олиб юрадиган бўлдим.

    Эртасига автобусда Маккага йўл олдик. Йўл бўйи талбия айтиб кетдик. Шу нарса хотирамда муҳрланиб қолди.

    Маккага йўлимиз анча машаққатлар билан кечди. Сафар бошиданоқ кимсасиз жойда автобус бузилиб қолди. Ҳайдовчи арабчада алланималарни тушунтирди-ю бизни яқин орадаги бекатга тушириб кетди. Чўлнинг қоқ ўртаси. Телефонда алоқага чиқиб бўлмайди. Нима қилишни билмай, бекатда ўтирибмиз, чангга ботиб. Орқамиздан сўраб келадиган одам йўқ. Бир соатдан кейин қандайдир автобус кўринди. Ойналари синиқ. Ичи тўла араб эркаклари. Улар ҳам Маккага кетишаётган экан. Бир амаллаб автобусга чиқиб, жойлашиб олдик. Лекин бу билан саргузаштимиз тугагани йўқ. 2 соатлик йўлдан кейин бу ҳайдовчи ҳам бизни қандайдир блок-постда ташлаб кетди.

    4 марта машина алмаштириб, 3 соатлик йўлни 8 соатда босиб ўтдик. Эҳромларимиз кўринишдан уч кун саҳрода пиёда юрган сайёҳларнинг либосига ўхшаб қолганди.

    Ниҳоят манзилга етдик, орзумиздаги маскан — Масжид ул-Ҳаромга, муқаддас Каъбага келдик.

    Барча машаққатлар айни пайтда ёқимли ҳам эди. Мен атрофдагилар билан бирлигимни ҳис этиб турардим. Аллоҳга яқин бўлиш йўлидаги бу қийинчиликлар мен учун қувончга айланиб кетди.

    Биз Ҳажга борган 2014 йили Арафа куни жумага тўғри келди. Буни Ҳажжул-акбар дейишар экан. Бу биз учун ҳақиқий омад, бахтимиз бўлди. Айтишларича, Маккага ўша йилдагичалик кўп одам келмаган эмиш.

    Каъбани айланар эканмиз, одамлар оқими бизни шунчалик ўзи билан тез тортиб кетардики, неча марта айланганимизни санашга зўрға улгурардик.

    Мен кўп давлатларда бўлганман. Лекин бундай муҳитни, бунчалик дунёдан узилиш ҳиссини бошқа ҳеч қаерда ҳис қилмаганман.

    Бу ҳисни туйиш барчага насиб этсин. У муқаддас заминга ҳар бир диндошимизнинг оёғи етсин. Яна бир бор Рамазон рўзасини гўзал тарзда ўтказишни тилайман. Ибодатларингиз қабул бўлсин, азизлар.

    Саида Мирзиёева, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

    Мавзуга доир:

    • Саида Мирзиёева: «Турмушга чиқишдан олдин овқат қилиш унчалик қўлимдан келмас эди»
    • Саида Мирзиёева анъанавий миллий этно-либослар гўзаллигини намойиш этди (фото)

    19.04.2021, 13:10   Изоҳ (0)   51012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 20 апрель куни шамол тезлиги кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин

    19.04.2021, 12:59

    Азиз Абдуҳакимов: «Биз ҳозир Самарқанд туризм салоҳиятининг 5 фоизидан фойдаланяпмиз холос»

    19.04.2021, 12:47

    Бухорода 102 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг таъмирталаб уйи қатор мурожаатларга қарамай, эътиборсиз қолиб келмоқда

    19.04.2021, 12:22

    Абдулла Арипов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги савдо объектларида карантин талабларига риоя этилишини ўрганди (фото)

    19.04.2021, 11:42

    Видео: Абдулла Қодирий хотираси учун Чилонзорда чизилган стрит-арт

    19.04.2021, 11:10

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 302 кишида коронавирус тасдиқланди

    19.04.2021, 11:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яккабоғ ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:30

    Ҳиндистонда заводдаги портлашда 39 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 2 июл, 10:25

    Хитойда илк бор роботлар иштирокида футбол турнири ўтказилди (видео)

    Технологиялар | 2 июл, 10:14

    “ПСЖ” “Бавария”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал жуфликлари маълум бўлди

    Спорт | 2 июл, 10:05

    Тошкент вилоятида пора эвазига 3 млн доллар кредит олиб бермоқчи бўлганлар қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.