«Уфа» бош мураббий Рашид Раҳимов Россия чемпионати 24-тури доирасида «Динамо М»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (0:4) кейин жамоани тарк этди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Раҳимов истеъфо беришини маълум қилди.
Уфаликлар раҳбарияти мутахассиснинг истеъфосини қабул қилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.
«Уфа» бош директори Шамил Газизовнинг айтишича, Раҳимовнинг бу қарори раҳбарият учун кутилмаган воқеа бўлган.
«Уфа» РПЛда кетма-кет 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти ва жамоа 25 очко билан 15-поғонада бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу «Уфа» учун жорий мавсумдаги иккинчи истеъфо бўлди. Жамоа 2020 йилнинг октябрида Вадим Евсеев билан хайрлашганди.
Маълумот учун, «Уфа» сафида ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов ҳаракат қилади. 20 ёшли футболчи қишки трансфер ойнасида «Спартак»дан ижара асосида «Уфа»га ўтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!