2000 йиллар бошида рус эстрадаси саҳнасида янги юлдуз порлади. Уни ҳамма севиб тинглаган эди. «Знаеш ли ти?» қўшиғининг сатрларини ёддан билмайдиган инсоннинг ўзи топилмасди. Афсуски, хонанда Максим қанчалар тез танилган бўлса, шунчалар тез унутилди ҳам. Спиртли ичимлик оқибати ёки оилавий муаммолар, Алла Пугачёванинг норозилиги ёки шахсий ҳаётдаги муваффақиятсизликлар – буларнинг барчаси поп юлдузининг карьерасига салбий таъсир ўтказди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Болалик ва ўсмирлик

Фото: «Яндекс Дзен»

Максимнинг ҳақиқий исми – Марина Амбросимова. Хонанданинг «Золушка» ҳақидаги эртакларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Марина Қозонда, мусиқага умуман алоқаси бўлмаган оддий оилада туғилган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Бўлажак хонанда болаликдан акаси Максимга жуда яқин эди, кейинчалик унинг исмидан ҳам тахаллус сифатида фойдаланишга қарор қилган.

Фото: «Яндекс Дзен»

У болалигиданоқ мусиқага қизиқиб, вокалдан дарс олган. Пианино чалишни ўрганиб, 14 ёшида ўзи мустақил куй ёза бошлаган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Илк мусиқий ютуқлар

Фото: «Яндекс Дзен»

Максим фаолият юритган илк мусиқий гуруҳ «Pro-z» деб номланган ва улар бирданига учта таронани ёзган. Қўшиқлар аввал Қозоннинг барча клубларида, кейинчалик бутун республикада янграй бошлаган. Бу вақтда хонанданинг амбициялари ва меҳнатсеварлигига ҳавас қилса арзирди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Мактабни тугатиб, ота-онасининг розилигини олганидан сўнг Максим дарҳол Москвага кўчиб ўтди. У кўча мусиқачилари билан метро йўлакларида қўшиқ куйлашдан уялмай, энг яхши радиостанцияларнинг эшикларини тақиллата бошлади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Тез орада қилинган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берди. Бўлажак юлдуз таниқли Gala Records овоз ёзиш компанияси билан ҳамкорлик қилиш таклифини олди. 2006 йилда эса ўзининг «Мураккаб ёш» («Трудний возраст») дебют альбомини ёзишга муваффақ бўлган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Ушбу альбом Россия шоу-бизнесига йўл очиб, катта муваффақият келтирди. Самимий ва содда сўзлардан ташкил топган қўшиқларни миллионлаб ёшлар яхши кўриб тинглар эди. Максим шу тарзда мамлакат бўйлаб концерт-дастурларни намойиш эта бошлади. Унинг мухлислари сони кундан кунга ортиб борар, навбатдаги тароналар нафақат Россияда, балки бошқа мамлакатларда ҳам машҳурликка эришарди. Ижрочи энди дунё бўйлаб ижодий концертлар намойиш этишни бошлади.

Ижодий инқироз

Фото: «Яндекс Дзен»

Яккахон ижролардан ташқари Максим «Баста», «Жиган» ва Animal Jazz гуруҳи билан бир нечта қўшиқларни тақдим этган. Хонандани янада янги чўққилар кутиб тургандек туйилса-да, аммо доимгидек қаердадир тўсиқлар пайдо бўла бошлади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Кейинги композициялар аввалгидек муваффақият келтирмади. Шундан сўнг Максим танаффус қилишга қарор қилди ва номаълум вақтга таътилга чиқди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Саҳнани тарк этиш сабаблари

Фото: «Яндекс Дзен»

Хонанданинг тўсатдан йўқ бўлиб қолиши оммавий ахборот воситалари ва содиқ мухлисларни бефарқ қолдирмади. Шоу-бизнес оламида хонанданинг спиртли ичимликка ҳаддан ташқари ружу қўйгани айтилган. Аммо озғин ва жонкуяр қиз қиёфасига ушбу миш-мишлар унчалик ҳам тўғри келмайди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Муваффақиятли мартаба, икки фарзанд ва 10 йилдан ортиқроқ мухлислар турганда, афсуски, ижодкорнинг мажбурий равишда таътилга чиқишига сабаб айнан спиртли ичимликларга қарамлик эди. У бир йил давомида реабилитация марказида бўлган. Иккинчи фарзандини дунёга келтиргач, депрессия туфайли спиртли ичимликларга муккасидан кетган ва ҳамиша бош оғриши туфайли ичкиликка ўрганиб қолган. Ҳаттоки, катта қизи Александранинг ёнида ҳам бемалол ичар эди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Аммо ичкилик билан боғлиқ муаммолардан ташқари кўпчилик қўшиқчининг саҳнадан кетишини Алла Пугачёва номи билан боғлайди. Хабарларга кўра, Алла Пугачёва Максимнинг тезликда машҳурликка эришишини ёқтирмаган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Шунинг учун ҳам у таниқли юлдузлар концерти ҳамда «Йил қўшиғи» мусиқий мукофотига таклиф қилинмаган. Шунингдек, Пугачёва Максимнинг ижро қобилиятлари ҳақида яхши фикрда бўлмаган, шу туфайли ҳам уни рус эстрадаси саҳнасида кўришни хоҳламаган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Эҳтимол, Максимнинг ижоди ва мартабасига унинг шахсий ҳаёти, аниқроғи, унинг тартибсизлиги кучли таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Фото: «Яндекс Дзен»

Ёш ҳамда машҳур Максим режиссёр Алексей Луговцев билан турмуш қурган, аммо орадан уч йил ўтиб, жуфтлик ажрашиб кетган. Хонанданинг сўзларига кўра, доимий жанжаллар унинг ижодига тўлиқ эътибор беришга халақит берган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Ажримдан сўнг хонанда билан ҳамкорликда ижод қилган Animal Jazz гуруҳининг бош қўшиқчиси орасида ишқий муносабатлар бошланган, лекин улар бунга жуда тез якун ясаган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Кейинчалик ишбилармон Антон Петров билан ўрнатилган муносабатлар ҳам оила қуришга арзимади. Қолган хотира ва туйғуларни хонанда ҳаттоки ўзининг композициясида акс эттирди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Афсуски, 2019 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодиса хонанданинг карьерасини давом эттириш йўлидаги ҳал қилувчи синов эди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Маълум бўлишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, катта тезликда йўл четига чиқиб кетган. Бахтсиз ҳодиса аэропортга борадиган йўлда содир бўлган, чунки Максим ўша вақтда Москвага учиш учун шошаётган эди.

Фото: «Яндекс Дзен»

ЙТҲ оқибатида қўшиқчи кўплаб жароҳатлар олган. Гарчи унинг ҳаёти хавф остида бўлмаса-да, унинг танасидаги кўкаришлар, синган суякларнинг битиши ва реабилитация учун вақт керак эди. Натижада барча концерт ва клипларнинг суратга олиш ишлари бекор қилинган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Аммо бу воқеада ҳам мухлислар суд экспертиза натижаларини таққослаб, воқеага ишонмади. Жамоатчилик учун хонанданинг менежери Маргарита Соколованинг берган маълумоти етарли эмасди. У оммавий ахборот воситаларига қўшиқчи билан содир бўлган воқеани хабар қилган бўлса-да, қўшиқчи олган жароҳатлар воқеага тавсифига умуман мос келмаган. Масалан, суд эксперти Владимир Борисов: «Мен орқа ўриндиқдаги йўловчида бундай жароҳатларни ҳеч қачон кўрмаганман. Кўкаришлар, асосан, қўлда кўп учрайди, чунки одам бундай вақтда беихтиёр юзини қўли билан ҳимоя қилади. Ғилдирак ёрилиб, машина сирғалганда ҳам йўловчининг бундай жароҳат олиши мумкин эмас», − деган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Ушбу воқеа «Ҳақиқат ёки уйдирма» сарлавҳаси остида шу кунгача сақланиб келмоқда. Реабилитациядан кўп ўтмай, Максим Тошкентда концерт-дастурини намойиш этди, аммо хонанданинг қўрқинчли ташқи кўриниши интернет оламида шов-шувларга сабаб бўлган.

Фото: «News.ru»

Унинг юзи осилиб қолган, овози ҳам мухлисларига аввалгидай ёқимли туйилмаган. Аммо атрофдагиларнинг муҳокамаларига қарамай, ижрочи аввалгидай яшашга ҳаракат қилди. Унинг ҳозирда икки нафар қизи бор ва муносабатлардан бахтли. Сўнгги йилларда Максимнинг фаолияти энг яхши даврлардан узоқлашгани аниқ. Эндиликда унинг ижоди ва фаолияти кескин ўзгаришларни талаб қилади.

Фото: Ruposters

Нима бўлганда ҳам хонанданинг мухлислари узоқ давом этган қоронғи кунларининг тезроқ тугашини ва уни яна саҳнага қайтишини чин дилдан орзу қилмоқда.

Фото: Ruposters