Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 20-турида «Бавария» 5 февраль, жума куни «Ҳерта» меҳмони бўлди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувнинг 21-дақиқасида Кингсли Коман мюнхенликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мазкур гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.

Шу тариқа кетма-кет бешта ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган «Бавария» очколарини 48 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринни мустаҳкамлади. «Ҳерта» (17) эса 15-поғонада қолди.

Мюнхен шаҳри жамоаси кейинги турда «Арминия» билан баҳс юритади, берлинликлар «Штутгарт» меҳмони бўлади.

Бундеслига

20-тур баҳси

5 февраль, жума

«Ҳерта» — «Бавария» 0:1

Гол: 0:1 – 21 Коман.

«Ҳерта»: Ярстейн, Пекарик, Штарк, Торунарига (Алдерете, 46), Миттельштедт, Дарида (Гендузи, 56), Тузар, Аскасибар (Хедира, 81), Лукебакио (Лекки, 81), Пионтек (Радонич, 63), Матеус Куня.

«Бавария»: Нойер, Павар, Алаба, Зюле, Люка Эрнандес, Киммих, Сане (Дуглас Коста, 73), Мюллер, Левандовски, Гнабри (Толиссо, 73), Коман (Шупо-Мотинг, 86).

Огоҳлантиришлар: Павар (31), Дарида (41), Хедира (90).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов