Статистик маълумотларга кўра, «wishlist» — истаклар рўйхатида энг аввало, кўчмас мулк сотиб олишни орзу қилган кишилар дунё аҳолисининг 58 фоизидан кўпроғини ташкил қилади.
Баъзилар алоҳида яшашни хоҳлайди, бошқалари ижара асосида бизнес қилишни режалаштиради, яна бирлари эса «нима бўлса бўлсин», қабилида иш кўради. Аммо нима бўлишидан қатъий назар, турар жой биноларини танлашда ҳар томонлама пухта ўйлаб, барча афзаллик ва заиф томонларини тарозига тортиб, оқилона қарор қабул қилиш керак. Келинг, уй сотиб олишни мўлжаллаётганлар учун билиш керак бўлган асосий нарсаларни кўриб чиқамиз.
Иккиламчи бозордаги уй ва янги бино
Бир қарашда иккиламчи бозордан уй сотиб олиш хавфсизроқдек туюлади, чунки иншоотлар конструкцияси алоқа ва вақт синовидан ўтган. Аммо масалага теранроқ назар ташлаганингизда, оддий ҳақиқатлар равшан бўлади. Ҳеч нарса абадийлигича қолмайди ва табиийки, хизмат муддати эртами-кечми, ҳатто турар жой биноларида ҳам тугайди. Шундай қилиб, совет биноларининг «ҳаёт давомийлиги цикли» тахминан 75–100 йилни ташкил этади, уларнинг аксарият бинолари эса аллақачон эскирган.
Янги қурилаётган бинолар эса 150 йил ва ундан кўпроқ вақт давомида садоқат билан хизмат қилишни ваъда қилмоқда. Набиралардан тортиб то эвараларгача бўлган даврга етарли бўлган бу давр инвестиция стратегияси учун ажойиб имкониятдир. Эътироф этиш жоизки, янги қурилаётган бинолар орқали квадрат метрларга эга бўлаётган янги хонадоннинг тамоман янгича яшаш майдонидан ташқари замонавий коммуникациялар, лойиҳалаштириш имконини танлаш билан бирга автотураргоҳ ва бошқа бир қатор афзалликларни ҳам қўлга киритади.
Бундан ташқари, қурилишнинг дастлабки босқичида янги бинолардаги уй-жой нархи сезиларли даражада арзон бўлгани боис ҳам буни ҳар томонлама манфаатли ва яхши келишув, деб аташимиз мумкин. Шу ўринда айтиш мумкинки, Golden House турар жой мажмуаларида жойлашган бир қатор бир хонали кенг хонадон харидорга тахминан 30 минг долларга тушади, бу Чилонзордаги битта хонали ғиштдан қурилган «Хрушчёв» уйларига нисбатан бироз қимматроқ. Ахир янги бинолардаги хонадонлар нархи депозитлар бўйича ставкалар ва инфляция даражаси туфайли ҳам кўтарилиб кетиши мумкин. Демак, кўриниб турибдики, эски уйлар барча параметрлар бўйича янги элита уйларига ютқазиши аниқ. Шундай экан, ҳар доим ишончли ишлаб чиқарувчини қидиринг.
Қурилиш бўйича виждонли ишлаб чиқарувчини қидириш
Навбатдаги қадам қурилиш бўйича муносиб ишлаб чиқарувчини танлай олишдир. Пойтахт компаниялари тўғрисидаги ахборотларнинг бир қисмини интернет саҳифаларидаги реклама эълонлари ёки одамларнинг гап-сўзлари орқали топиш мумкин. Бунда қурилиш компанияси мавжуд ёки потенциал мижозларга нисбатан ўзини қандай тутиши эътибор қаратишимиз керак бўлган муҳим жиҳатлардан. Шунингдек, девелопер бозорда қанча вақтдан буён фаолият юритади, қайси объектлар қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган, янги ижарачилар билан дўстона муносабатларни сақлашга қанчалик тайёр — ушбу жиҳатлар ҳам жуда муҳим ҳисобланади.
Якуний танловни амалга оширишдан олдин девелопернинг потенциал даражасини, лойиҳаларининг хилма-хиллиги ва меъморий ғоялари қанчалик қизиқарли эканлигини, энг асосийси эса компаниянинг экология ва атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўрганишингиз лозим бўлади.
Ажойиб ва ноёб Infinity лойиҳаси пойтахтнинг қоқ «юраги»да жойлашгани ҳам замонавий биноларни қуришда компания бу каби ишларга қалб қўрини бағишлашининг яққол исботидир. Бу нафақат замонавий экологик тоза маскан, балки ички ва ташқи инфратузилмани, ҳашаматли ҳаётнинг энг кичик деталларигача эътибордан четда қолдирмай ўйлаб топилган ажойиб дизайн ечими ҳамдир. Шу боис ҳам бундай бетакрор лойиҳалар, шубҳасиз, эътиборга лойиқдир!
Манфаатли ва фойдали акциялар-у қимматбаҳо совғалар
Қизиқарли таклифлар. Замонавий турар жой биноларининг юқори ва пастки қаватларидаги хонадонлар харид қилиш учун қулай шароитга эгалиги, тўловни 100 фоизга, яъни бирдан тўлиқ амалга оширилган ҳолатларда эса чегирмалар, турли хил акцияларда иштирок этиш, муддатли тўлов ва ипотека асосида харид қилиш имкониятларини бунга мисол қилиш мумкин. Golden House мисолида оладиган бўлсак, муаллифлик таъмирлаш ишлари, машина ёки яна бир хонадон ютиб олиш имконияти каби қимматбаҳо совғалар қўйилган ўйинлар алоҳида аҳамиятга эга.
Infinity замонавий резиденциясидан хонадон сотиб олаётганда, ҳар бир инвестор ўз омадини синаб кўриш ва девелопердан яна бир бошқа хонадон ҳам ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Афсуски, ўтказилаётган акция муддати чегараланган бўлиб, «орзудаги уй» сотиб олган ҳолда яна бир янги хонадонни совға сифатида қўлга киритиш имконияти фақат уч ой — жорий йилнинг 15 апрелига қадар амал қилади.
Golden House компанияси ва Infinity лойиҳаси акцияси истиқболли режалари билан замонавий ва муҳташам кўчмас мулк излаётган одамлар учун энг мақбул ечим бўлади.
Infinity — бугуноқ рўёбга чиққан келажак!
Батафсил маълумот учун: (+998 78) 888 18 88
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3 уй
Мўлжал: Ирригация институти, «Новомосковская» ТЖМ
Сайт: infinity-gh.uz
Facebook: fb.com/goldenhouseuz
Instagram: @goldenhouseuz
Telegram: t.me/goldenhouseuz
Реклама ҳуқуқи асосида.