Reuters нашрининг навбатдаги эълон қилган суратлари коронавирус даврида ҳордиқ олаётган, қизиқишларини ташлаб қўймаган дам олувчиларга бағишланади. «Дарё» бир-биридан масофа сақлашда давом этаётган дунёнинг турли мамлакатларидаги одамларнинг ушбу фотосуратларини тақдим этади.
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида коронавирус хавфининг олдини олиш учун одамларнинг махсус «пуфакли» жойлар ташкил этилган ресторанда овқатланиши йўлга қўйилди.
Велосипеддаги ниқобли киши Буюк Британияда учинчи маротаба эълон қилинган локдаун давом этаётган пайтда огоҳлантирувчи белги олдидан ўтиб кетмоқда. Фулҳам, Лондон, Британия.
Актриса Саманта Бэйли коронавирус авж олаётган бир пайтда The Rose Bowl стадиони ташқарисидаги драйв-сру хизматидаги (машинасидан тушмасдан фойданаланиладиган хизмат тури) Юра даври динозаври либосини кийган ходим билан суратга тушмоқда, Калифорния.
Изоҳ (0)