Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг «Чанъэ-5» космик аппаратининг учиш модули орбитал ва қайтиш модули билан муваффақиятли туташиб, Ерга етказиш учун Ой тупроқ намуналарини юклади. «РБК»нинг маълум қилишича, бу ҳақда Хитой миллий космик бошқармаси (CNSA) хабар берди.

Фото: Хинҳуа

Фото: Хинҳуа

Хабарда айтилишича, энди орбитал ва қайтиш модули учиш модулидан ажралиб, Ерга қайтиш учун қулай пайтни кутади.

«Чанъэ-5» аппарати 4 та модулдан иборат: Ойга қўниш, унинг юзасига кўтарилиш, намуналар ортилган контейнерларга туташиш ва юклаш, шунингдек, ортга қайтиш. У Ой тупроғининг намунасини олиб, Ерга етказиши керак. Аввал маълум қилинганидек, бу муваффақиятли амалга ошса, намуналарни Ерга олиб келиш бўйича учувчисиз амалга оширилган биринчи миссияга айланади. Бундан ташқари, Хитой сўнгги 44 йилдан буён Ой юзасидан тупроқ намуналарини олиб келган биринчи давлатга айланади.

«Чанъэ-5» зонди ортилган «Ченчжен-5» ракетаси 24 ноябрь куни  Венчан космодромидан муваффақиятли учирилганди. Қўниш модули 1 декабрь куни Ой юзасида муваффақиятли қўнди. Кейинроқ қайтиш модули Ойда Хитой байроғини ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг апрелида Хитой бошқа кўплаб мамлакатлар қатори, Ойга ўз одамини қўндириш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум бўлганди. Май ойида эса «Юйту-2» луноходи Ойнинг орқа томонида Ой мантиясининг икки хил жинсларини топган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади