Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Mobiuz мобил оператори мижозларга йўналтирилган стратегиясини давом эттирмоқда ҳамда шу кунларда бир нечта ажойиб акцияларни ўтказмоқда. Хусусан, ўзгаришлар  Mobi 70, 90, 110, 150, уларнинг йиллик кўринишлари ҳамда Gap Yo‘q Pro тарифларини қамраб олди – уларнинг барчасида мегабайтлар ҳажми сезирарли даражада арзонлашди. Муҳими, акция нафақат янги, балки амалдаги абонентлар учун ҳам амал қилмоқда.

Масалан,  Mobi 90 тариф режаси бўйича аввал ойига 90 минг сўм эвазига 18 000 МБ, тармоқ ичида бепул қўнғироқлар, Ўзбекистон бўйича 3 500 дақиқа ҳамда 3 500 та SMS тақдим этиларди. Акция бўйича эса тарифнинг Интернет-трафиги 65 000 МБга етди, абонент тўлови эса ўзгаришсиз қолди.

Gap Yo‘q Pro махсус Интернет-тарифи олдинлари ойига 75 минг сўмга ўз ичига 17 000 МБ ва тунги 8 000 МБни олган бўлса, ҳозирда 35 000 МБ, тунги 25 000 МБ ҳамда Ўзбекистон бўйича қўнғироқларга 1 000 дақиқани қамраб олган.

Тариф режаларидаги ўзгаришлар ҳақидаги батафсил маълумот қуидаги ҳавола орқали тақдим этилган (https://mobi.uz/uz/news/2020/21519/).

Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Mobiuz ойлик Интернет-тўпламлари ҳамда OnNet опсияси учун нархларни кесин арзонлаштирди. Масалан, 5 000 МБ 33 минг сўм (аввал 56 минг сўм), 10 000 МБ 50 минг сўм (аввал 84 минг сўм), 50 000 МБ 75 минг сўм (аввал 252 минг сўм) бўлди. Тўпламларнинг нархлари бўйича кўпроқ маълумотни бу ердан олиш мумкин (https://mobi.uz/uz/news/2020/21530/).

OnNet-тўпламлари (ҳар ойда автоматик тарзда белгиланади ҳамда иккинчи ойдан бошлаб арзонрок бўлиб қолади) ундан ҳам қулайрок бўлди. Ҳусусан, 10 000 МБнинг биринчи ойдаги нархи 50 минг сўмни ташкил қилса, иккинчи ойда 45 минг сўм бўлиб қолади.

«Мазкур акциялар давомида компания турли хил нархлардаги тариф режаларига ҳамда барча учун бўлжалланган Интернет-тўпламларга қаратмоқда. Шуни аниқ айтишимиз мумкинки, акциялари абонентларимиз ҳамда бўлажак мижозларимизна ёқиб тушди, биз улардан ҳар куни юзлаб ижобий фикрлар оляпмиз. Бу ҳолат бизни илҳомлантирган ҳолда янгидан-янги ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишга ундамоқда», - дейди Mobiuz’нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

Акциялар мазкур йилнинг куз фасли якунигача амал қилади. Компания абонентига айланишни хоҳлаган барча инсонлар учун танланган тариф режасига қараб чиройли рақамларга чегирмалар амал қилмоқда. 97 ва 88 кодлари билан бошланадиган рақамларни компания офислари ҳамда тижорат ҳамкорларининг савдо шаҳобчаларида улаш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар