Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5890-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4035-сон қарорлари ижроси доирасида «Grand Road Tashkent» компанияси томонидан автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл иншоотларини қуришда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи бунёдкорлик ишларини олиб бормоқда.
2020 йил давомида «Grand Road Tashkent» компанияси томонидан Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари йўлларида жорий ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан:
- Мирзо Улуғбек туманида 7 200 м2 дан ортиқ йўлга 6 500 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган;
- Миробод туманида 24 000 м2 дан ортиқ йўлга 2 100 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган;
- Олмазор туманида 65 000 м2 дан ортиқ йўлга 7 800 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган;
- Сергели туманида 51 000 м2 дан ортиқ йўлга 6 200 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган;
- Учтепа туманида 75 800 м2 дан ортиқ йўлга 6 900 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган;
- Чилонзор туманида 64 000 м2 дан ортиқ йўлга 7 400 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган;
- Шайхонтоҳур туманида 53 000 м2 дан ортиқ йўлга 7 000 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган;
- Юнусобод туманида 55 900 м2 дан ортиқ йўлга 7 300 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган;
- Яккасарой туманида 35 700 м2 дан ортиқ йўлга 4 700 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган;
- Яшнобод туманида 8 200 м2 дан ортиқ йўлга 1 500 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган;
- Бектемир туманида 10 400 м2 дан ортиқ йўлга 1 000 тоннадан ортиқ асфальт қопламаси ётқизилган.
Ҳозирги кунда компания умумий фойдаланилувдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширмоқда. Капитал таъмирлаш ишлари асфальт қопламасини тўлиқ янгилашдан иборат бўлиб, унинг мустаҳкамлиги ва хизмат кўрсатиш муддати кўрсаткичларини оширади.
Олиб борилаётган барча бунёдкорлик ишлари ЎзДСтга талабларига мувофиқ равишда ва Европанинг сифатли технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, компания ўзининг махсус транспорт техника паркига эга бўлиб, шаҳарнинг исталган қисмида йўл қурилиш ишларини сезиларли даражада енгиллаштиради. Бу каби замонавий технологиялардан фойдаланиш йўллардаги жорий ва капитал таъмирлаш ишларини қисқа вақт ичида ва ўз сифатини йўқотмаган ҳолда амалга оширишга имкон беради.
instagram.com/grandroadtashkent
facebook.com/grandroadtashkent
+998 95 410 10 10
+998 71 210 10 10
+998 95 620 10 10
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)