Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12305.17
    • RUB 131.98
    • EUR 13278.51
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      -2°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    «Агар молга бизни қийнагандек азоб беришса, у ҳам гапириб юборарди». «Конденсат иши»да айбланаётган қашқадарёликлар ДХХ ҳибсхонасида қийноққа солинганини айтди

    04.10.2020, 10:22 282921

    Давоми: «Тазйиқ ўтказилмаган, жароҳатлар аниқланмаган». Прокуратура «конденсат иши» бўйича айбланувчилар ДХХ ҳибсхонасида қийноққа солинганини рад этди

    Қашқадарё вилоятида «конденсат иши»да айбланаётган Алишер Гулистонов ҳамда Дилшод Умаровлар тергов жараёнида қийноққа солинганини, соатлаб қўлидан осиб қўйилиб, руҳий ва жисмоний босим ўтказилганини айтди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича вилоят судида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Алишер Гулистонов

    Алишер Гулистонов
    Фото: «Дарё»

    Хабар берилишича, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида «конденсат иши»да айбланаётган 31 нафар шахс ҳамда ушбу иш бўйича гувоҳлик берганлар фикри эшитилган.

    Мавзуга доир: Қашқадарёда 31 нафар фуқаро «конденсат иши»да айбланмоқда. Уларга ИИБ масъули ёрдам бергани айтилмоқда

    Судда сўз олган айбланувчи Алишер Гулистонов ДХХ тергов ҳибсхонасида сақланаётган пайтида қийноққа солинганини, Нодир ва Ифтиҳор исмли терговчилар айтганини қилмаса, отаси ва акасини қаматиб юбориш билан қўрқитганини билдирди.

    «Нодир ва Ифтиҳор исмли терговчилар тергов давомида қийноққа солиб, руҳий босим ўтказишди. Қўлимга кишан тақиб, оёғимни ерга теккизмай, тўрт соатлаб қўлимдан осиб қўйишди. Қийноқ тугагач, ‘нима бўлганини ёзиб бер’ дейишади. Ёзиб берсам, воқеа бундай бўлмаган, мана бундай бўлган деб ўзи айтиб беради ва у айтгандек ёзишимни талаб қилади. 500 варақлар ёздим. Ўқиб кўради, ўзи айтгандек бўлмаса, олиб йиртиб ташлайди», — дейди судланувчи.

    Алишер Гулистоновнинг айтишича, ДХХ тергов ҳибсхонасида қийноққа солиниб, нима дейиши уқтирилган судланувчи прокуратура терговчиси Санжар Жалиловга дуч қилинган ва сўнгра кўрсатма олинган. «Қийноқлар жондан ўтгач, улар айтганини ёзиб, қилмаган ишимни тан олдим. Ва судда барчасини айтаман деб ният қилдим. Агар ўша ерга молни олиб кириб, бизни қийноққа солгандек азоб беришса, мол ҳам гапириб юборарди. Биз-ку одам, додлаб юборганмиз», — дейди Алишер Гулистонов.

    Гулистоновнинг қўшимча қилишича, ДХХ тергов ҳибсхонасидаги пайтида ундан нефть маҳсулотлар ҳақида деярли сўралмаган. «Мени тергов қилиш пайтида қайси орган ходимига қанча пора бергансан, кимга ‘доля’ бериб юргансан дея сўрашарди. Нефть маҳсулотлари ҳақида деярли сўралмасди», — дейди у.

    Дилшод Умаров

    Дилшод Умаров
    Фото: «Дарё»

    Судланувчи Дилшод Умаровнинг аниқлик киритишича, «Ифтиҳор Шарипов исмли ДХХ терговчиси» унга вилоят прокурори ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ва яна бир неча прокурорларга қарши кўрсатма беришини, уларга пора берганини айтишини талаб қилган.

    «2019 йил 22 декабрь сайлов бўлган куни мени ‘подвалъдан тепага олиб чиқишди. Ўша Ифтиҳор Шарипов деган ДХХ терговчиси формада экан. Унгача менга Шерали Ашуровга ‘показания’ берасан дейишди. Вилоят прокурорининг қайсидир ўринбосари экан. Отабек Қўлдошевга, Косонда прокурор бўлиб ишлаган экан. Деҳқонбой акага, Самад Турдиевга, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари экан. Қолаверса, Саидмуродов Меҳриддинга, яна 3-4 та ‘ГАИъларга қарши ‘показания’ берасан дейишди. Буларни танимайман, қандай айтаман десам, айтасан дейишди. Имконим қолмагач, 2020 йил 21 январь куни Саидмуродов Меҳриддинга ёзма равишда ‘показания’ бердим», — дейди судланувчи Дилшод Умаров.

    Судланувчи Алишер Гулистоновнинг ҳимоячиси Қаҳрамон Қиёмов мазкур жиноят иши бўйича 31 нафар айбланувчига нисбатан 6 та эпизод бўйича жиноят иши қўзғатилганини, бироқ 4 та эпизод бўйича бирор бир далил йўқлигини айтди.

    «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорига кўра, иш бўйича бирор бир далиллар йўқ бўлса, ҳар қандай шубҳа ва гумонлар судланувчи ёки айбланувчи фойдасига ҳал этилиши лозимлиги белгиланган. Демакки, бундай пайтда суд ушбу ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, ҳукм чиқаради деган умиддамиз», — дейди Қаҳрамон Қиёмов.

    Қаҳрамон Қиёмов

    Қаҳрамон Қиёмов
    Фото: «Дарё»

    Адвокат Қаҳрамон Қиёмов ҳимояси остидаги фуқаро тергов пайтида қийноққа солинганини ўз вақтида айтмаганини, ўзи ҳам воқеадан суд жараёнида хабар топганини айтиб, мижозининг тергов пайтида қийноққа солинишига суд алоҳида эътибор қаратишидан умидворлигини билдирди.

    Адвокатнинг қўшимча қилишича, суд айбланувчиларнинг терговда қийноққа солинишига аниқлик киритиш мақсадида прокуратура терговчиси Санжар Жалиловни судга чақирган. Терговчи судда судланувчилар қиёноққа солинмаганини билдирган.

    «Дарё» суд жараёнини ёритишда давом этади.

    Мавзуга доир:

    • «Сени ҳам, уни ҳам ўлдирамиз ва ишни бир парча қоғоз билан ёпиб юборамиз». Чироқчи ИИБда қийноққа солинган фуқаро ИИБ ходими таҳдиди ҳақида гапирди
    • «Чироқчи воқеаси» бўйича судда гувоҳликка чақирилган ИИБ ходими ота-бола қийноққа солинган куни «противогаз» сўраб олинганини тан олди

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Арсенал” сафарда “Астон Вилла”га мағлуб бўлди

    Бугун, 00:27

    А Серия. “Милан” 5 та гол урилган ўйинда “Аталанта”га мағлуб бўлди

    Кеча, 23:58

    “Мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч бу — илм-фан, таълим ва тарбиядир” — Шавкат Мирзиёев

    Кеча, 23:31

    Ўзбекистоннинг биринчи аёл кинорежиссёри Қамара Камолова 85 ёшга тўлди

    Кеча, 23:21

    Ла Лига. “Реал” сафарда “Бетис” билан дуранг ўйнади (видео)

    Кеча, 23:13

    АПЛ. “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди, “Ливерпуль”да иродали ғалаба (видео)

    Кеча, 23:04

    Оҳак ишлаб чиқариш цехи ва иссиқхона газдан ноқонуний фойдаланиб, 876 млн сўмлик зарар етказди

    Кеча, 23:00

    Акула ҳужумидан ҳалок бўлган сайёҳ, полда ётган ярадорлар, битирув маросимидаги итлар — ҳафта суратлари

    Кеча, 22:37

    Ўзбекистон элчиси Польша президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Кеча, 22:36

    Fitch Тошкент шаҳрининг “барқарор” рейтингини бекор қилди

    Кеча, 21:45

    Тавсия этамиз

    Акула ҳужумидан ҳалок бўлган сайёҳ, полда ётган ярадорлар, битирув маросимидаги итлар — ҳафта суратлари

    22:00 / 09.12.2023

    Ёқиб юборилган шайтон, рейдда ҳалок бўлган фаластинликлар, фирибгарликда айбланаётган собиқ президент — 8 декабрь суратлари

    22:00 / 08.12.2023

    Руҳий хаста ота-онасига қараётган бемор йигит халқдан ёрдам сўрамоқда (видео)

    11:00 / 08.12.2023

    Полиция отиб ўлдирган талаба қиз, АҚШ-Мексика чегарасидаги мигрантлар, Даккадаги тирбандлик — 7 декабрь суратлари

    23:00 / 07.12.2023
    Daryo

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.