Британиянинг Lidsa университети олимлари Tourism Western Australia компанияси билан биргаликда тажриба ўтказиб, ёқимтой ҳайвон акс этган видео психологик саломатлик учун фойдали, деган тўхтамга келди.

Unsplash

Тажриба доирасида ўн тўққиз иштирокчига ярим соат давомида дунёдаги энг бахтли ҳайвон деб аталадиган квокка видеоси кўрсатилган. Иштирокчиларнинг кўпчилиги ярим соатдан кейин имтиҳон топшириши керак бўлган талабалар, қолганлари эса стрессдан чарчаган университет ходимлари бўлган.

Тажриба натижасига кўра, иштирокчиларнинг пулси ва артериал қон босими асабийлашишга қараганда пасайган ва меъёрга келган.

Иштирокчиларнинг айримлари 35 фоизга, баъзилари эса 50 фоизга тинчланган. Улардан бири шунчалик тинчланганидан ҳатто ухлаб қолган. Олимлар ёқимтой ҳайвонларни ҳаётда кузатиш бундан ҳам кўпроқ фойда беришини таъкидлаган.