Қатарнинг Доҳа шаҳрида Осиё чемпионлар Лигаси ғарб минтақаси чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: ОФК

Унга кўра, Ўзбекистон вакили «Пахтакор» ярим финал босқичига чиқиш учун Эроннинг «Персеполис» клуби билан кураш олиб боради.

Иккинчи жуфтликда эса Саудия Арабистонининг икки клуби «Ал-Аҳли» ва «Ан-Насср» клублари жой олган.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» — «Персеполис» учрашуви 30 сентябрь куни Доҳадиги «Жассим Бин Ҳамад» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, «Пахтакор» нимчорак финал баҳсида Эроннинг «Истиқлол» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!