Италия чемпионатининг 2-тури доирасида ўтказилган «Рома» — «Ювентус» учрашувида (2:2) Турин клуби дарвозаси томон пенальти белгиланди.

Фото: Twitter

Opta’нинг маълум қилишича, 2019/20 йилги мавсум бошидан бери Италия чемпионатида «Ювентус» дарвозасига 13 марта пенальти белгиланган. Лигада бошқа ҳеч бир жамоага бунчалик кўп пенальти белгиланмаган.

Қайд этиш жоиз, Турин клуби ўтган мавсумда ўз тарихида 9 марта Италия чемпионлигини қўлга киритди. 2020/21 йилги мавсумда эса жамоа 2-турдан кейин 4 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!