Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган Гулчеҳра Қипчоқова бахтсиз ҳодиса сабаб бир қўлидан айрилган бўлса-да, пахта даласига чиқиб, кунига 130-150 кг пахта териб, тўрт мучаси соғ одамларга ўрнак бўлмоқда.

Фото: Азизбек Яздурдиев

Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган Миришкор туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азизбек Яздурдиевнинг маълумот беришича, вилоят раҳбари Зоир Мирзаев Гулчеҳранинг ҳолидан хабар олиш учун Миришкор туманининг пахта далаларида бўлиб, унга совға берган.

Гулчеҳра Қипчоқова.

Фото: Азизбек Яздурдиев

«Меҳнатим орқали қадр топишни хоҳлайман. Шукурки, аҳволим шундай бўлса-да, меҳнат қиляпман. Беш йилдан бери Миришкор туманига келиб, пахта тераман. Вилоят ҳокимига раҳмат, ҳолимдан хабар олиб, совға берди», — дейди Гулчеҳра Қипчоқова.

Азизбек Яздурдиевнинг қўшимча қилишича, 23 ёшга тўлган Гулчеҳра Қипчоқовага талабалик ҳам насиб қилган. У Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали талабаси бўлган.

Гулчеҳра Қипчоқова.

Фото: Азизбек Яздурдиев

«Тест синовларининг жавоби чиққач, натижани кўрсам, ‘бюджетъга ўқишга кирибман», — дейди чироқчилик қиз.