«Форсаж» фильмлари орқали машҳурликка эришган америкалик актёр Вин Дизель «Feel Like I Do» номли ўзининг биринчи қўшиғини тақдим этди, деб ёзади Meduza.

Фото: FilmMagic

Қўшиқ мусиқасини норвегиялик Кайго тахаллусли дижей ёзган — у дунёдаги энг машҳур дижейлардан бири ҳисобланади. Одатда актёр барча ишни куч ёрдамида ҳал қиладиган шафқатсиз образларни гавдалантиради, бироқ «Feel Like I Do» — бу Дизельнинг хириллоқ вокали орқали ижро этилган рақсга чорловчи енгил қўшиқ. Унда актёр ўзининг ажойиб кайфияти ҳақида куйлаган.

«Қўшиқ тақдим этишни анчадан буён ваъда бериб келаман… Мен сизлардан илҳомландим. Менга ишонганингиз учун раҳмат. Ҳар доимгидек сизларни фахрланишга мажбур қиламан, деб ўйлайман», — дея ёзади Дизель ўзининг Instagram’даги саҳифасига.