Август ойида Ulefoni компанияси 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи ҳимояланган дунёдаги илк телефонни тақдим этишини маълум қилганди. Энди эса ишлаб чиқарувчи моделнинг муддатига аниқлик киритди. Ulefoni Armor 8 5G ноябрь охирида 1000 доллар нархида сотувга чиқарилиши керак, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи бешинчи авлод Ulefoni Armor 8 5G ва iPhone 11 4G’нинг ўзаро ишлаши таққосланган видео пайдо бўлди. Армор 8 5G’нинг маълумотларни юклаб олиш тезлиги 450 Мбит/сонияни ташкил этган бўлса, юклаш тезлиги 114 Мбит/сонияга тенг. Шу билан бирга, iPhone 11’да эса маълумотларни узатиш тезлиги максимум 40 Мбит/сонияга етган.

Смартфон саккиз ядроли, бир кристалли MediaTek Dimensity 800 базасида яратилган бўлиб, унга 8 гигабайт тезкор ва 128 гигабайт ички хотира ўрнатилган. Қурилма экранининг ўлчами 6,7 дюймни ташкил этади, фронтал камераси эса томчисимон қирқим остига жойлаштирилган.

Ulefoni Armor 8 эса 6,1 дюймли дисплей, SоC Helio P60 процессор, учталик камера ва сиғими 5580 мА/соатга тенг аккумуляторга эга бўлади. Ушбу смартфон 140 долларга баҳоланган.