Қўшнисининг қизига уйланаётганини маълум қилган хонанда Воҳиджон Исоқов 14 сентябрь куни бўйдоқлик билан хайрлашди. Унинг тўйи Tashkent City паркида бўлиб ўтди. Воҳиджон ва Дилнозахонни табриклаш учун тўйга кўплаб шоу-бизнес вакиллари ташриф буюрди.

Фото: Instagram / @vohidjonisoqov

Никоҳ оқшомида Ўзбекистон халқ артистлари Фарруҳ Зокиров, Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Алишер Файз, Улуғбек Раҳматуллаев, хонандалар Шоҳруҳхон, Жасур Умиров, Севинч, Баҳром Назаров, Насафий, Абдували Ражабов, Ёдгор Мирзажонов, Шароф Муқимов, Жасур Мавлоновлар қўшиқ куйлади. Воҳиджон Исоқовнинг ўзи ҳам Севинч билан дуэт ижро этди.

Фото: Instagram / @vohidjonisoqov

Фото: Instagram / @vohidjonisoqov

Фото: Instagram / @vohidjonisoqov