Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси 14 сентябрдан анъанавий тарзда 2020/2021-ўқув йилини бошлайдиган мактаблар рўйхатини эълон қилди. «Gazeta.uz»нинг Халқ таълими вазирлигига таяниб ёзишича, пойтахтдаги 318 та мактабнинг фақатгина 143 таси одатдаги тарзда иш бошлайди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 14 сентябрдан бошлаб қуйидаги таълим муассасалар анъанавий тарзда ўз фаолиятини йўлга қўйиши режалаштирилди:

  • Бектемир туманидаги 289-сонли мактаб;
  • Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 49, 50, 64, 121, 208, 209, 210, 221, 223, 241-сонли мактаблар ҳамда ФФИДУМ;
  • Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат;
  • Сергели туманидаги 2, 55, 33, 76, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар;
  • Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар;
  • Чилонзор туманидаги 66, 184, 200, 280-сонли мактаблар;
  • Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 40, 41, 34а, 59, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 262, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар;
  • Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 58, 63, 70, 80, 96, 98, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ;
  • Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар;
  • Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда санитария талабларига жавоб бермайдиган мактаблар ўқишни масофавий тарзда олиб боради. Давлат мактабларида янги ўқув йилида мажбурий мактаб формаси талаб қилинмайди. Шунингдек, дарслар таклиф этилганидек 30 дақиқа эмас, балки анъанавий 45 дақиқа ўтиладиган бўлди.

Аввалроқ ХТВ мактабларда таълим икки хил шаклда бўлишини инобатга олиб, ўқувчиларнинг ота-оналарига мурожаат билан чиққани, шунингдек, ўқув йили бошида айрим фанларни вақтинчалик ўтмасликни тавсия қилгани ҳақида хабар берилган эди.