• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 13 сентябрь куни 573 кишида коронавирус аниқланди. COVID-19’дан тузалганлар 44 мингдан ошди

    Ўзбекистонда 12 сентябрь соат 23:30 дан 13 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 573 та ҳолат қайд этилди. Бу сўнгги 4 кун ичидаги энг паст кўрсаткич. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 47423 нафарга етди. Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 1,2 фоизи 13 сентябрга тўғри келди.

    ССВ ҳисоби бўйича 392, «Дарё» ҳисоби бўйича 406 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 392, «Дарё» ҳисоби бўйича 406 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 573 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 342 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 143 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 51 нафар;
    • Андижон вилоятида — 17 нафар;
    • Наманган вилоятида — 9 нафар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 8 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 3 нафар.
    Кун давомида 7 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқланиши карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этганди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди. Охирги 6 кунда кунлик касалланиш ҳолатлари назорат кўрсаткичидан баланд бўлмоқда.

    Тошкент шаҳрида 342 кишида коронавирус аниқланди. Тошкентда сентябрь ойида энг кам касаллик аниқланган кунда 109 та (3 сентябрь), энг кўп касаллик аниқланган кунда 510 та (11 сентябрь) янги ҳолат рўйхатга олинди. Сентябрнинг 13 кунида Тошкентда касалланганлар сони 3244 нафарга кўпайди. ССВ жадвалидаги 14 та ҳудуддан 12 тасида эпидемия мавсумида ҳали бунча бемор аниқланмаган. Ҳозирда Тошкентда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 28796 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 60,7 фоизи пойтахт ҳисобига тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 143 кишида COVID-19 аниқланди. Сентябрда Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 1550 нафарга кўпайиб, умумий касалланганлар сони 8755 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 18,4 фоизига тенгдир. Тўрт кундан буён умумий касалланганлар сони бўйича Тошкент вилоятининг кўрсаткичи 0,1 фоизга кўтарилиб бормоқда.

    Самарқанд вилоятида 51 кишида коронавирус аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда фақат 2 ва 8 сентябрь кунлари янги ҳолатлар рўйхатга олинмади. Ой давомида касалланганлар сони 239 нафарга кўпайди. Уларнинг 151 нафари охирги 3 кунга тўғри келди. Самарқандда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1957 нафарга етди.

    Андижон вилоятида 17 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда 11 кундан буён узлуксиз равишда касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Ушбу 11 кун ичида вилоятда коронавирусга чалинганлар сони 115 нафарга кўпайди ва Андижонда касалланганларнинг умумий сони 1325 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 2,8 фоизи Андижон вилояти ҳисобига тўғри келмоқда.

    Наманган вилоятида 9 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрь ойининг 9 кунида Наманганда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 120 кишига кўпайди. Вилоятда касалланганлар сони 1029 нафарга етди. Ҳозирда Наманган ва Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар сони тенг бўлиб турибди.

    Қорақалпоғистон Республикасида 8 кишида коронавирус аниқланди. Республикада охирги 26 кун ичида 13 марта янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган бўлса, бу кунларда биринчи марта янги беморлар сони 6 нафардан ошди. Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 476 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича касалликка чалинганларнинг 1 фоизига тенг деганидир.

    Қашқадарё вилоятида 3 кишида касаллик қайд этилди. Сентябрнинг тўққиз кунида вилоятда янги ҳолатлар рўйхатга олинди. Қашқадарёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони ҳозирда 1029 нафарга етди. Қашқадарё ва Наманган вилоятларида ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони бир хил бўлиб турибди.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилояти 1 нафар ва Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди.

    Биринчи ўлим. Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 83 ёшли Б.Р. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 74 ёшли Х.З. исмли аёл вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли П.Х. исмли эркак вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 48 ёшли С.Х. исмли эркак вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли Х.Х. исмли эркак вафот этган.

    Олтинчи ўлим. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшаган 44 ёшли З.Х. исмли аёл вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 392 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 406 нафарни ташкил этмоқда.

    ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаганлар»:

    • 9 ва 15 июль кунлари Олмалиқ шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёл;
    • ДХА Навоий вилояти бошқармаси ходими Адҳамжон Деҳқонов;
    • Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов;
    • Чилонзор тумани СЭОМ бактериология лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова;
    • Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи Ҳакимбай Халимов;
    • Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов;
    • Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов;
    • Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов;
    • Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти Жанабай Утепбергенов;
    • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев;
    • «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вюненко;
    • Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев;
    • Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан COVID-19 касаллигидан тўлиқ тузалганлиги ҳақида сохта маълумот бўйича руҳий касалликлар диспансерига оғир аҳволда юборилган ва шу ерда вафот этган 39 ёшли Ф.Рустамов.
    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди. Қашқадарёда яна бир тиббиёт ходими, хусусий клиника бош шифокори Тўрақул Холиқов 65 ёшида вафот этди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган хусусий клиника масъулларининг таъкидлашича, Тўрақул Холиқов сўнгги бир ой давомида коронавирус касаллигидан даволаниб келган.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3029 нафар бемордан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 729 нафарга етди. Бу бир кун олдинги кўрсаткичдан 23 нафарга кўп деганидир, 24 соат ичида эса ССВ 6 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берганди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганлардан 24 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди.

    Касалликдан даволаниш

    13 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида 491 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу сўнгги 16 кун ичида энг кўп бемор соғайган кун бўлди.

    Янги тузалганларнинг

    • 317 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 128 нафари Тошкент вилоятида;
    • 20 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 11 нафари Наманган вилоятида;
    • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
    • 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 2 нафари Андижон вилоятида;
    • 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 423 нафар бемордан 44 002 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Уч кундан буён бу борадаги кўрсаткич ўзгаргани йўқ. Аммо 5—9 сентябрь кунлари даволаниш кўрсаткичи пандемия даврида илк марта 94 фоизга чиққанди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 3029 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. Сўнгги 18 кун ичида даволанишдаги беморлар сони биринчи марта 3 мингдан ошди. Олти кун аввал даволанишни давом эттираётган беморлар сони 2027 нафарни ташкил этаётганди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 1988 нафар. Фарғонада 9, Навоийда 10, Жиззахда 10, Қорақалпоғистонда 18, Сурхондарёда 20, Сирдарёда 33, Бухорода 33, Хоразмда 40, Қашқадарёда 58, Наманганда 77, Андижонда 94, Самарқандда 236 ва Тошкент вилоятида 403 нафар бемор қолди.

    13.09.2020, 23:51   Изоҳ (0)   99801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДТМ тест натижаларини эълон қилишдаги хатолик тузатилганини маълум қилди

    13.09.2020, 21:25

    Оҳангаронда тўхтатилган ҳайдовчига «масхарабозлик қилган» ЙПХ ходими лавозимидан озод қилинди

    13.09.2020, 20:23

    Андижон, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги ўнлаб ўқитувчиларда коронавирус аниқланди

    13.09.2020, 19:25

    Адлия вазирлиги Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими» бўйича халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди

    13.09.2020, 18:22

    Андижон шаҳар ҳокими 11 болали оилага совға-салом билан ташриф буюрди (фото)

    13.09.2020, 15:23

    Фарғона водийсида зилзила юз берди

    13.09.2020, 14:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.