Аксарият аёллар, у ёки бу нарса харид қилишда кичикроқ ўлчамдаги буюмларни маъқул кўради. Аммо бундай кийимларда нафас олиш қийинлигини ҳисобга олмайди.

Кийим сотиб олишда бундай ёндашув мутлақо нотўғри. Қуйида ўлчамга каттароқ олиш зарур бўлган кийимлар ҳақида сўз юритилади.

Фото: «Обшенациональное телевидение»

Футболка. Бу буюм бир ювгандан кейин қисқаради. Шунинг учун каттароқ ўлчамдаги футболкани олишга ҳаракат қилинг.

Фото: «Обшенациональное телевидение»

Ёқали кофта. Улар футболкаларга қараганда 3-5 % камроқ сиқади. Бунда қийинчилик шундаки, кўйлакнинг қайси қисми қисқариши маълум эмас: ёқаси, елкаси ёки қўли. Шунинг учун ёпишиб турувчи моделлардан воз кечинг.

Фото: «Обшенациональное телевидение»

Жундан қилинган жемпер. Биринчидан, жун буюмлар қисқаради. Иккинчидан, кенг, қулай кийимлар торга қараганда анча яхшироқ.

Фото: «Обшенациональное телевидение»

Пайпоқ. Улар асосан пахтадан қилингани сабаб бир ювганда қисқаради. Сизга оёғингизни сиқадиган пайпоқ керак эмас, албатта.

Фото: «Обшенациональное телевидение»

Ички кийим. Каттароқ ўлчамда олишга ҳаракат қилинг. Шунингдек, ички томондан сиқмайдиган ёки тери кесмайдиган ички кийимда сиз қулайликни ҳис қиласиз.