Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Россия Кубоги финалидан кейин Еврокубокларда қатнашадиган рус клубларининг тўлиқ рўйхати шаклланди.

Фото: «Ростов»

Фото: «Ростов»

«Зенит» кубок финалида «Химки»ни мағлуб этди (1:0). Шу тариқа Еврокубоклар учун барча квоталар РПЛ мусобақа жадвалига қараб белгиланадиган бўлди.

2019/20 йилги мавсумни 3-ўринда якунлаган ЦСКА Европа Лигасининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Тўртинчи ва бешинчи ўринлардаги «Ростов» ҳамда «Динамо» эса ўз юришини саралаш босқичидан бошлайди.

Элдор Шомуродов жамоаси 3-саралаш босқичидан мусобақага қўшилади. Саралаш босқичига 1 сентябрда қуръа ташланади, «Ростов» эса 23 сентябрда ўз ўйинини ўтказади.

Дастлабки учта ўринни қўлга киритган «Зенит», «Локомотив» ва «Краснодар» жамоалари Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

Маълумот учун, агар «Химки» кубок баҳсида ғалаба қозонганида «Динамо» Еврокубоклардан қуруқ қоларди.

Элдор Шомуродовнинг «Ростов» сафидаги энг сара голлари (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар