• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бағдодда ҳаммаёқ нотинч. 14 июль – Ироқда республика тузилишига олиб келган инқилоб куни

    Бундан роппа-роса олтмиш икки йил муқаддам, 1958 йилнинг 14 июль куни эрта тонгда бутун дунёга Бағдоддан даҳшатли хабарлар кела бошлади: мамлакатда тўсатдан давлат тўнтариши содир бўлди... Фитначилар қирол саройи ва радиостанцияни қўлга олди... Қирол Фейсал II, собиқ регент Абд ал-Илаҳа ва бош вазир Нури Саиднинг тақдири номаълумлигича қолди… «Дарё» Ироқда қироллик оиласи ағдарилиб, республика тузилишига олиб келган инқилоб ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бағдодда ҳаммаёқ тинч

    Бу хабарлардан атиги бир ҳафта олдин, Бағдодда ҳаммаёқ тинч эди. Барчаси бир кун олдин содир бўлди. 13 июлга ўтар кечаси, бош вазир Нури Саид Ироқнинг Бош ҳарбий штаб бошлиғига АҚШнинг Ливанга қарши интервенциясида қатнашиш учун иккита ҳарбий бригада юборишни буюрди. Бир неча соатдан сўнг, генерал Абдул Карим Қосим бошчилигидаги 19 ва 20-ҳарбий қисмлар доимий жойларидан кўчиб, режалаштирилган маршрутда пойтахт чеккасига етиб боришди.

    Аммо бу ерда улар тўсатдан 90 градусга бурилиб, шаҳар марказига кескин юриш қилди ва қироллик қароргоҳига – уч қаватли муҳташам Ар-Риҳаб саройига этиб боришди. Буларнинг барчаси бир неча дақиқада содир бўлди ва ҳеч ким нималар содир бўлаётганини англай олмай қолганди.

    Кутилмаган бурилиш

    Кейинги воқеалар ҳам шиддатли кечди. Эрталаб соат 4:20 да қирол оиласи хотиржам дам оладиган сарой ҳар томондан аскарлар билан ўраб олинди. Ўқ овозлари ва қичқириқлар қирол ва унинг қариндошларини уйғотди, улар қандайдир буйруқлар беришга ҳаракат қилди, аммо яхши қуролланган соқчилар (эҳтимол, исёнчилар билан олдиндан келишиб) дарҳол исёнчилар тарафга ўтиб кетди. Монархга фақатгина бир нечта одамлар содиқ қолган ва у учун ўз ҳаётларини беришга тайёр бўлган. Бироқ бу қуршов қиролга содиқ одамларни ҳам қаҳрамонларча ўлишларига йўл қўймади, чунки генерал Қосим шунчаки ар-Риҳабни тўплардан мунтазам равишда ўққа тутишни буюрди.

    Табиийки, бинода ёнғин бошланди. Ярим соат ичида буруқсиган қора тутун қамалдагиларни таслим бўлишга мажбур қилди... Кейин овоз кучайтиргич орқали қирол оиласига ёнаётган бинони тарк этиб, ҳовлида тўпланишни буюришди. Биринчи бўлиб эшик олдида минг йиллик тарихга эга бўлган ҳошимийлар сулоласининг меросхўри, бевосита пайғамбарнинг авлоди бўлган 23 ёшли Фейсал пайдо бўлди. Унинг ортидан амакиси Абд ал-Илаҳа, онаси Нафиса, синглиси Абадиява ўша куни саройда бўлиш каби бахтсизликка дучор бўлган 14 кишидан иборат бошқа оила аъзолари эргашди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Уларнинг барчаси, бундай ҳолатлар учун махсус «кўзда тутилган» урф-одатга кўра, бошлари узра Қуръон жилдларини ушлаб турарди – бу Парвардигор йўлида уларни ўлдирмаслик учун ибодат қилиб, раҳм сўрашнинг белгиси эди. Бир муддат ҳавода жимлик ҳукмрон бўлди. Кейин лейтенант Абдул Саттор ал-Аббосийкошонадан чиққанларга девор қаршисига туришни буюрди. Бундай таваккалчиликдан асабларини йўқотган ёш офицер ўз аскарларига асирларга қарата ўт очишни буюрди. Деворларга қон сачради, ўқлар муқаддас китоб саҳифаларини тешиб ўтди... Қирол Фейсал ва унинг оила аъзолар ҳалок бўлди.

    Ҳукмрон режимнинг сўнгги вакили, бош вазир Нури Саид дастлаб пойтахтдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди, аммо баъзи сабабларга кўра, у яна Бағдодга қайтиб келди ва қўлга олиниб отиб ўлдирилди. Бир неча кун давомида унинг жасади кўчаларда ётди, шундан кейин уни номаълум жойга кўмиб юборишди.

    15 июль куни эрталаб соат олтида мамлакат бўйлаб қуролли қўзғолон бўлгани ва натижада, зўравон қирол ҳокимияти ағдарилиб, ҳукумат эса тарқатиб юборилгани эълон қилинди.

    «Озод офицерлар» 

    Аслида, режимни ағдаришнинг яширин режаси ҳақидаги энг кичик тафсилотларгача ёзилган ҳисобот қирол саройига инқилобдан бир ой олдин етиб келганди. Бу ҳисобот ҳаттоки қиролнинг Абд ал-Илаҳ, Нури Саид ва Бош штаб бошлиғи Рафиқ Орифлар билан тезкор учрашуви учун сабаб бўлган. Улар ҳисоботда исмлари тилга олинган барча офицерларнинг шахсий фазилатлари ва кайфиятларини батафсил муҳокама қилади ва улардан ҳеч қандай хавф йўқ деган хулосага келишади: бу одамларнинг барчаси «яхши оилалар»дан келиб чиққан, режимга содиқ ва бизга қарши чиқишлари мумкин эмас. Аммо 14 июль тўнтаришида қатнашган иштирокчилар ким бўлган ва қаердан келиб қолган?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Озод офицерлар» махфий жамияти 1940 йилларнинг охирида пайдо бўлган, аммо ўн йилдан сўнг у ўз сафига атиги 300 кишини бирлаштира олган холос. Бироқ бу ташкилот ичида ҳам бирлик йўқ эди: ташкилот учта асосий гуруҳга бўлинган. Улардан биринчиси ва энг таъсирчанини полковник (кейинчалик генерал) Абдул Карим Қосим ва полковник Абдул Салом Орифлар бошқарган; унда бадавлат оилалардан бўлган зобитлик вакиллари бор эди.

    Улар ўзларини миллатчилар ва фуқаролик мухолифати етакчиси генерал Рашид ал-Ғайлонининг мафкуравий меросхўрлари сифатида кўрарди. Генерал Ғайлоний 1941 йилда Ироқни фашистлар Германияси ҳисобидан инглизлардан халос этишга ҳаракат қилган эди. Европалашган Туркия республикасиуларга сиёсий идеал сифатида хизмат қилди. Бошқа гуруҳлар эса кўпроқ консерватив қарашларга эга эди.

    Иккинчи гуруҳга йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида Ироқ тарихида катта рол ўйнаши керак бўлган Баас партияси (Уйғониш) аъзоси бўлган полковник Рифаат Сирри тарафдорлари кирган.1947 йилда Дамашқда ташкил этилган бу партия барча араб давлатларини дунёвий ва социалистик асосда бирлаштириш учун курашган. У зиёлилар орасида катта таъсирга эга эди ва чет элдан, айниқса, Суриядан қўллаб-қувватланарди. Бир вақтлар уни кўплаб арабларнинг кумири – Миср президенти Жамол Абдул Носир ҳам қўллаб-қувватлаган.

    Ниҳоят, Аттшан ал-Азаржави бошчилигидаги озод офицерларнинг учинчи қаноти. Улар очиқдан-очиқ коммунистларга мойиллик билдирарди, чунки бу қанот асосан кам таъминланган оилалардан бўлган лейтенантлар ва капитанлардан иборат эди. Баъзи маълумотларга кўра, қирол оиласини отиб ўлдирган лейтенант ал-Аббоси ҳам  шу учинчи гуруҳга тегишли бўлган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қўзғолонбоши ҳамиша ўз ваъдаларини унутади

    14 июлдан сўнг давлатни бошқариш воситалари дарҳол табиий равишда тўнтаришнинг бевосита раҳбарлари қўлига ўтди. Биринчи «суверен республика ҳукумати»ни «Озод офицерлар» ташкилотининг расмий раҳбари, 44 ёшли бригада генерали Абдул Карим Қосим ва унинг ўринбосари, «Озод офицерлар» миллатчи қанотининг раҳбари, 37 ёшли Абдул Салом Орифлар эгаллади.

    Мамлакатга тўнтариш билан бирга кириб келган оммавий митинглар, уларни халққа эркин сайловлар ва демократик ислоҳотларни ваъда қилишга мажбур қилди. Аслида, Қосим ўз шахсий ҳокимиятини кучайтира бошлади ва берган ваъдаларини унутди. Ўз маслакдоши генерал Абдул Салом Орифни Ғарбий Германияга элчи қилиб юборди, бу ҳам, аслида, сургун ва якка хокимликка интилиш эди.

    Янги фитна

    1963 йил бошида Қосим ўз нутқларининг бирида 29 та суиқасддан омон қолгани билан мақтанди. Аммо бу вақтга келиб энди унга қарши янги ва энг хавфли фитна вужудга кела бошлаганди. Бу фитнада миллатчилар, Баас етакчилари ва ҳатто қиролнинг собиқ иттифоқчилари бирлашиши мумкин эди.

    Ўша йилнинг 8 февраль куни эрталаб Бағдод гарнизонининг танк ва пиёда қўшинлари, худди беш йил аввалгидек, яна инқилобчиларга содиқ қолди. Қосим ва унинг содиқ офицерлари Мудофаа вазирлиги биносида қамалда қолди. Бино дарҳол ўққа тутилди, бу сафар нафақат артиллерия, балки авиация ҳам иштирок этди. Қонли Ироқ инқилоби ғилдираги навбатдаги айланишини амалга оширди.

    Қосимнинг ёнида коммунист отрядлари бор эди холос, аммо улар армия билан кураша олмади. Орадан бир кун ўтгач, диктатор таслим бўлди. Исёнчилар уни генераллар Таҳа Аҳмад ва Фодил ал-Маҳдавиларни давлат телевидениеси ва радио ширкати биносига олиб борди. Уларни шу ерда қатл қилишди ва ўлдирилган генералнинг стулда ўтирган танасини бир неча кун давомида телевидение орқали намойиш этишди.

    Ҳокимият тепасига Бааснинг ўнг қанотидаги миллатчилар коалицияси келди. Ғарбий Германиядан қайтиб келган Абдул Салом Ориф мамлакат президенти бўлди. Бош вазирликка генерал Аҳмад Ҳасан ал-Бакр тайинланди.

    Фитналар юрти

    Бироқ, шунга қарамай, Ироқда қатор қўзғолонлар ва тўнтаришлар тўхтамади. Баасчиларнинг сиёсий майдондан чекинган сўл қанот вакиллари президентнинг хавфсизлик ходимлари билан иттифоқ тузди ва ўз навбатида, янги махфий жамият – Араб инқилобий ҳаракатини тузди. 1968 йил июлда монархия ағдарилгандан роппа-росса 10 йил ўтгач, давлат раҳбари чет элда бўлган пайтдан фойдаланиб, яна янги фитна амалга оширилди. Бу сафар Ироқ сиёсий майдонининг катта саҳнасига Саддам Ҳусайн чиқиши керак эди. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади. 

    14.07.2020, 23:05   Изоҳ (0)   52636
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ливия парламенти Мисрга мамлакатдаги можарога аралашишга рухсат берди

    14.07.2020, 17:45

    Хитойда сўнгги суткада 8 кишида, Жанубий Кореяда эса 33 кишида коронавирус аниқланди

    14.07.2020, 17:10

    ЖССТ 10 ёшгача бўлган болаларда коронавирусга чалиниш эҳтимоли камлигини маълум қилди

    14.07.2020, 16:24

    Беларусда сайловолди кампанияси бошланганидан буён 700 нафардан зиёд одам ҳибсга олингани маълум қилинди

    14.07.2020, 16:12

    15 июлдан Россияга хориждан келганлар учун мажбурий икки ҳафталик изоляция режими бекор қилинади

    14.07.2020, 15:59

    Қозоғистонда бир миллион кишининг озиқ-овқати учун пул ажратилади

    14.07.2020, 15:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб “Нефтчи” ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади

    Спорт | 3 июл, 19:07

    “Ватандошлар” жамоат фондининг “Анор” лойиҳаси учун хориждан келган ўзбек фарзандларига байрам концерти ташкил қилинди

    Ўзбекистон | 3 июл, 18:00

    Трамп Африкага “жуда катта тижорат имкониятлари”ни таклиф этмоқчи

    Дунё | 3 июл, 19:00

    Ўзбекистонда июлдаги пенсиялар тўлови бўйича маълумот берилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 18:50

    Шавкат Мирзиёев Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарини қабул қилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 18:41

    Тарас Булба, Мўжизакор аёл, гўзал Се Бёк ва Танос: “Калмар ўйини 3”да кўпчилик эътиборидан четда қолган асосий ишора ва деталлар

    Кино | 3 июл, 18:40

    Байден Европа раҳбарлари ундан сиёсатга қайтишини сўраётганини маълум қилди

    Дунё | 3 июл, 18:25

    Юпитер орбитаси ичида юлдузлараро объект аниқланди

    Дунё | 3 июл, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.