Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лозаннадаги (Швейцария) Халқаро спорт арбитраж суди (CАS) бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери борасидаги келишмовчилик юзасидан қарор чиқарди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

2013 йилнинг май ойида Неймар 57 миллион евро эвазига каталонлар сафига йўл олганди.

«Сантос» эса «Барселона» Неймарни харид қилишда фирибгарлик йўлини тутганини иддао қилган ва каталон клубидан 61 миллион 295 минг евро миқдорида компенсация талаб қилган. Бироқ CАS «Сантос»нинг арзномасини қабул қилмади.

Суд «Сантос» ва Неймар ўртасидаги шартнома икки томоннинг розилиги билан бекор қилинган деб ҳисоблади. «Барселона» эса Неймар билан дастлабки келишувни имзолаб, футболчининг отаси ва Н&Н компаниясига қўшимча пуллар тўлаган вақтда фирибгарликка қўл урмаган деб топилди.

Эндиликда «Сантос» клуби «Барселона»нинг суд харажатларини қоплаб беришига тўғри келди. Бу миқдор 18,8 минг ервога баҳоланган. «Сантос» мазкур ишда мағлубиятни тан олган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)