Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарёнинг Денов тумани ҳокимлиги матбуот хизмати 7 июль, сешанба куни ижтимоий тармоқларда тарқалган «Халқ яна кўтарилди. Вазият жиддий» сарлавҳали видеолавҳага расмий муносабат билдирди. Видеода туман марказидаги «Бободеҳқон бозори»да савдо қилувчи тадбиркорлар эски бозорнинг ёпилиши, расталар ва савдо дўконлари янгисига кўчирилишидан норози бўлгани акс эттирилган.

Қайд этилишича, Денов тумани марказида жойлашган деҳқон бозори атрофи бутунлай издан чиққанлиги ва аҳолига жуда катта ноқулайликлар келтириб чиқараётганлиги инобатга олиниб, марказий деҳқон бозори ва унинг атрофидаги хизмат кўрсатиш объектларини «Намозгоҳ» маҳалласида янги қурилган замонавий бозорга кўчириш белгиланган.

Шунга мувофиқ, ҳозирда эски деҳқон бозори янгисига кўчирилган. Бу ерда сотувчи ва харидорлар учун зарур барча қулайликлар яратилган. Бозорда 1300 ўринли савдо расталари мавжуд бўлиб, деҳқонларга ўз улгуржи маҳсулотларини сотишлари учун ҳам шароитлар қилинган. Бундан ташқари, 43 та дўкон ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мослаштирилган. Бир қатор умумий овқатланиш шохобчалари, автомобиллар учун тураргоҳ ҳам бор.

«Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган видеолавҳада туман ҳокимлиги вакилларининг марказий деҳқон бозори атрофидаги хизмат кўрсатиш объектлари эгалари билан учрашуви акс этган бўлиб, унда мулк эгалари эски деҳқон бозори атрофидаги хизмат кўрсатиш объектлари биноси учун компенсация бериш, янги деҳқон бозори ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мослаштирилган дўконлардан жой ажратишни сўрашган.

Учрашувда мулк эгаларининг ушбу талаблари инобатга олиниши, уларга тегишли объектлар қиймати баҳоловчи ташкилотлар томонидан тўлиқ баҳолаб бўлингач, ўрнатилган тартибда компенсация тўловлари тўлаб берилиши, шунгача янги деҳқон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мослаштирилган дўконларда ижара шартномаси асосида фаолият юритишлари мумкинлиги тушунтирилди», — дейилади ҳокимликнинг расмий муносабатида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь
Дунё
Байден: «Путин Украинадаги урушни тугатишга қизиқиш билдирса, у билан гаплашишга тайёрман»