Американинг Калифорния штати Лагуна-Бич шаҳрида кучли тўлқин соҳилда фотосессия қилаётган келин-куёвни тўсатдан океанга оқизиб юборди, деб ёзади Daily Mail.

Фото: Daily Mail

Океанда чўкаётган одамларни кўрган ўткинчилар шу заҳоти қутқарувчиларни чақирган.

Ёшлар соҳилга олиб чиқилган, улар жароҳатланмаган. Келин-куёв расмга тушишга тайёргарлик кўриб, тўлқин кўтарилганини сезмай қолган.