Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бир оиланинг етти нафар аъзосида коронавирус чиққани сабаб «қизил» ҳудудга айланган Шофиркон туманида бир ҳафтада 127 нафар фуқаро ва 280 нафар ҳайдовчи карантин қоидаларини бузди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, белгиланган карантин қоидаларини бузган 127 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан айбланиб, базавий ҳисоблашнинг бир баравари миқдорида жаримага тортилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шунингдек, 280 нафар ҳайдовчига тегишли автотранспорт воситалари эса жарима майдончасига жойлаштирилган.

«Шофиркон туманида коронавирусга чалинганлар сони ортиб, «қизил» ҳудудга киритилган бўлишига қарамай, аҳоли ўртасида карантин қоидаларини бузаётганлар ҳам ошиб бормоқда», — дейилади коронавирусга қарши курашиш махсус штаби хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар