• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршида кластер компанияси туман ҳокимлиги билан судлашмоқда

    Давоми: Қарши тумани ҳокими ўринбосари судда кластер фаолияти тўхтатилишини кластер раҳбарининг селекторда қатнашмаслиги, ҳоким телефонига жавоб бермаслиги билан изоҳлади

    Sulton Тех Group кластери Қарши тумани ҳокимлиги билан судлашмоқда. Компания раҳбари Нурбек Эргашев туман ҳокими Мақсуда Мустафоеванинг ҳаракатларини ноқонуний деб топиш, шунингдек, тўқимачилик-кластер фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарорни бекор қилишни талаб қилмоқда. Тадбиркор ушбу қарор туфайли камида 400 иш ўрнини қисқартиришга, қишлоқ хўжалиги техникаларини сотишга ва ёғ ишлаб чиқарувчи ускуналарни ҳам пуллашга мажбур бўлаётганини билдирган. «Gazeta.uz» ушбу баҳс борасидаги маълумотларни тақдим қилган.

    Sulton Тех Group кластери

    Sulton Тех Group кластери
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Sulton Тех Group хусусий корхонаси ижрочи директори Нурбек Эргашев Қарши туман маъмурий судига ўз компаниясининг пахта-тўқимачилик кластерлари рўйхатидан чиқариш бўйича қарорни бекор қилиш юзасидан шикоят аризаси билан мурожаат қилган.

    Нурбек Эргашев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноевни гарчи корхона пахта хом ашёсини етиштириш билан шуғулланса ҳам, 5,6 миллиард сўм пулни буғдой ишларига ажратмагани учун ўзига босим ўтказгани ва корхонасини пахта-тўқимачилик кластерлари рўйхатидан чиқариш билан таҳдид қилганини билдирган. Кластер билан йил охиригача шартномаси бўлган фермерларни кооперативларга ўтишга мажбурлашмоқда. Тадбиркор қиймати 100 миллион долларга тенг 15 та манфаатли лойиҳани амалга ошираётгани, аммо ушбу қарор сабаб банкрот бўлиши мумкинлигини билдирган.

    Sulton Тех Group раҳбари амалдорлар устидан судга шикоят қилишга қарор қилган. Нурбек Эргашевнинг билдиришича, Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева ўзининг ноқонуний ҳаракатлари билан тадбиркорлар манфаатларига зарар етказган ва айримларнинг фаолияти тўхтаб қолишига сабабчи бўлган.

    Хусусан, бизнесмен туман ҳокими 10 апрелдаги хатида нотўғри маълумот етказгани ва бунинг оқибатида бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев кластерни тўхтатиш ва фермерларни кооперативга ўтказиш бўйича қарор қабул қилганини айтмоқда.

    Ҳокимлик хатида Sulton Тех Group’нинг сув истеъмолчилари ассосиацияси ишчиларига тўлов қилмагани ёзилган. Нурбек Эргашев компаниясининг фермер хўжаликлари билан пахта хом ашёси ва чигит хариди бўйича келишув имзолаганини таъкидлаб, фақат ушбу шартнома асосида фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятларга эга эканлигини маълум қилган.

    «Компания аванс тўловларини ўрнатилган тартибда ўтказиб келмоқда. Фермер хўжаликлари раҳбарлари эса ўзлари мустақил равишда сув хўжалиги механизаторлари ва ишчиларига тўлов қилишни ҳал қилади», — деган у.

    Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева Вазирлар Маҳкамасига ёзган хатида кластер корхона банкдаги ҳисоб рақамини Миллий банкнинг Қашқадарё вилоят филиалида очгани ва Қарши тумани ҳисобига 2019 йилда пахта етиштиришдан тушган маблағлар етиб келмаганини ёзган.

    «Туман ҳокими Мақсуда Мустафоева тадбиркорлик субъектларига қайси банкда ҳисоб рақами очишни белгилаб бериш ваколатига эга эмас», — дейилган Нурбек Эргашевнинг аризасида. Шунингдек, тадбиркор туман ҳокими ёзган хатда яна бошқа бир талай сабаб ва баҳоналар келтирилганини қўшимча қилган.

    Тадбиркор суддан ушбу ноқонуний ҳаракатларга баҳо бериш ва ўзига қўйилган мазкур талабларни бекор қилиш, мансабдорга тегишли чора кўришни сўраган.

    Навбатдаги суд мажлиси 25 майда ўтказилади.

    Мавзуга доир: 

    • Қашқадарёлик тадбиркор нам пахтани уруғликка қабул қилмагани учун мансабдорлар босим ўтказаётганини айтмоқда
    • Қашқадарёда Президент ишонч билдирган кластерни тугатиш учун фермерлар бўш шартномага муҳр босиб, имзо қўйишга мажбурланмоқда
    • «ИИБ фермерлар ортидан қувган, ЙПХ кластер автомобилларини жарима майдонига олиб кетмоқда». Қашқадарёда ИИБ ходимлари бошқарма бошлиғи буйруғига зид иш қилмоқда

    23.05.2020, 06:31   Изоҳ (0)   35861
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зироат Мирзиёева: «Кайфиятларингизни кўтариш учун, озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшиш учун келдик»

    23.05.2020, 01:18

    Самарқандда бир кунда 24 кишида, Навоийда 21 кишида коронавирус аниқланди

    22.05.2020, 23:43

    Сирдарёдаги қурувчи ва ҳашарчиларнинг сони, ҳудудда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди

    22.05.2020, 23:35

    Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Жиззахда экстремал шароитда махсус вазифани бажарди (фото)

    22.05.2020, 23:09

    Тошкент вилоятида аҳоли орасида коронавирусга чалинган шахс аниқланди. Жами касалланиш ҳолатлари сони 3036 тага етди

    22.05.2020, 23:05

    Самарқандда 122 туп кўкнор етиштирган 96 ёшли отахонга жиноят иши қўзғатилди

    22.05.2020, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.