UFC ва Bellator собиқ жангчиси, MMA афсонаси Чейл Соннен вазн тоифасидан қатъи назар UFC’нинг энг яхши яккакурашчилари рейтингини тузиб чиқди.

Фото: Getty Images

У биринчи ўринга промоушен енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомевдовни лойиқ кўрган. Соннен россиялик жангчининг енгилмагани ва рақобатга бой вазн тоифаси чемпиони эканидан келиб чиқиб унга биринчи ўринни берган.

Иккинчи ўриндан ярим ўрта вазнда UFC чемпиони Камару Усмон ўрин олган. Кучли учликни мутлақ енгил вазн тоифаси вакили Генри Сеҳудо якунлаб берган. Соннен Камару Сеҳудодан фарқли равишда кучлироқ рақибларга тўқнаш келишини алоҳида таъкидлаган.

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор тўртинчи ўринда қайд этилган бўлса, аёллар ўртасида икки вазн чемпиони Аманда Нуньес топ-5 ликка якун ясаган.

Ҳабиб Нурмагомедов ҳам мағлубиятга учраган, фақат MMA’да эмас (видео).