Президент Халқ қабулхоналари Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ҳар бир ҳудудда «Манзилли режа» ва «Йўл харитаси» асосида ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Президент Халқ қабулхонаси ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳужжатлар ижроси доирасида мамлакатда жами 117 минг нафардан зиёд ёшнинг бандлиги таъминланган. Хусусан:
- қишлоқ хўжалигида қарийб 40 70 нафар;
- тадбиркорлик соҳасида 17 520 нафардан ортиқ;
- жамоатчилик ишларида 22 550 нафардан кўпроқ;
- қурилиш соҳасида 5 000 нафардан зиёд;
- бошқа соҳа ва йўналишларда 29 800 нафардан ортиқ
Ёшларнинг тадбиркорликка оид 9 157 лойиҳаси учун тижорат банклари 357,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратган. «Ҳар бир ёшга – бир гектар» лойиҳаси доирасида 15 минг нафардан зиёд ёшларга 29,3 минг гектар ер ажратилган.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 10 223 нафар ишсиз фарзандларини бирлаштирган 266 та ишлаб чиқариш бирлашмалари ташкил этилган. Мазкур кооперативларга аъзолик бадаллари учун 28,5 миллиард сўм субсидия ажратилган.
Халқ қабулхоналари, ҳудудий секторлар раҳбарлари ёрдамида кооперативлар томонидан қир-адир ва чўл ҳудудлардаги ерларда 1 922 гектар қўриқ очилди, экинзор ҳисобидан чиқарилган 5 минг 368,3 гектар ер қайта экин майдонларига қўшилган.
Янги очилган ва қайта экинзорга айлантирилган ерларни суғориш мақсадида 139 та қудуқ қазилган, 122 та сув насоси ўрнатилган, 38 та насос таъмирланган, 20 та дренеж қурилган, 2 та дренаж таъмирланган, 95 километр сув новлари янгидан тортилди, 42 километр қисми таъмирдан чиқарилган, 224 километр канал ва ариқлар тозалангани маълум қилинди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)